Маъноси: Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ , у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамду санолар унга хосдир. У тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам, ўзи эса мангу тирик, асло ўлмайди. Барча яхшилик унинг қўлида ва у ҳамма нарсага қодир зотдир . Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом кимики бозорга кириб Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ , у ёлғиз, унинг шериги йўқдир, мулк уникидир, ҳамма ҳамду санолар унга хосдир. У тирилтиради ҳам, ўлдиради ҳам, ўзи эса мангу тирик, асло ўлмайди. Барча яхшилик унинг қўлида ва у ҳамма нарсага қодир зотдир! –деса унинг ҳақига бир миллион ҳасана, бир миллион саййиоти ўчирилади ва бир миллион даража кўтарилади. Бу ҳадис Имом Дорамий ривоятларидан бўлиб ҳадисни Албоний ҳасан даражасида деб баҳолаганлар.