Сафар дуоси.

1

Уч марта Оллоҳу акбар дегандан сўнг ушбу оятни ўқийди: ﮁ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ الزخرف: ١٣ Маъноси: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган зот (яъни Оллоҳ барча айбу-нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз бизлар (барчамиз) «Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз» Кейин эса ҳадис шарифда келган ушбу дуони ўқийди: [اللهم إنا نسألك في سفرنا هذا البر والتقوى ومن العمل ما ترضى اللهم هون علينا سفرنا هذا واطو عنا بعده اللهم أنت الصاحب في السفر والخليفة في الأهل اللهم إني أعوذ بك من وعثاء السفر وكآبة المنظر وسوء المنقلب في المال والأهل] وإذا رجع قالهن وزاد فيهن : [آيبون تائبون عابدون لربنا حامدون] Маъноси: Парвардигоро! Биз сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, амаллардан эса ўзинг рози бўладиганини насиб этишингни сўраймиз! Парвардигоро! Бизларга бу сафаримизни енгил қилгин! Узоқлигини яқин қил! Парвардигоро! Сен сафаримизда йўлдош, аҳлимизда эса халифасан! Парвардигоро! Мени сафар машаққатларидан, сафарда қайғули кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлишидан ва молу аҳлимга зиён захмат етишидан ўзинг асрагин . Сафардан қайтаётганда ҳам худди шу дуони ўқийди ва охирида Бизлар қайтгувчи, тавба қилгувчи ва Раббимизга ибодат қилгувчи, ҳамда ҳамдлар айтгувчидирмиз . дейди. Изоҳ: Эътибор қилсангиз дуода сафарга чиқиш пайт сафар машаққатларидан паноҳ сўрашдан ҳам аввал бу сафарда тақво каби Оллоҳни рози қиладиган амалларга тавфиқ беришини тиланмоқда. Чунки инсон ўзининг юртидан узоқлашса, борган юртда яқинлари бўлмаси у учун маъсиятга қўл уриш осон бўлади. Уламолар Юсуф алайҳиссаломни Миср шаҳрида яъни ўзга юртда, бегона ҳеч ким танимайдиган бўлсаларда маъсиятга чақирилганда бош тортиб Оллоҳдан қўрқаман деган эдилар! –дейдилар. Албатта бу Оллоҳ таолонинг у зотга берган тавфиқидандир. Шунинг учун Оллоҳ таолодан тавфиқ сўрашда мудом бўлмоқ лозим.

Zaker copied