Ширк келтириб қўйишидан қўрққан киши ўқийдиган дуо.

1

Маъноси: Парвардигоро! Мен сенга била туриб ширк келтириб қўйишимдан паноҳ беришингни сўрайман ва билмай қилиб қўйган гуноҳларимга сендан кечирим тилайман . Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом ширкнинг қалбга кириб бориши ўта махфий ва сезилмас бўлганлиги учун уни қоронғу тунда сип-силлиқ ва қоп-қора тошнинг устида ўрмалаб кетаётган чумолига ўхшатиб саҳобаларга хабар қилганларида. Абу Бакр ё Росулуллоҳ! Ундай бўлса қандай қилиб ундан нажот топамиз?-дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом бир калима ўргатиб қўяман, агар ун айтсанг! ширкнинг каттаю-кичигидан омонда бўласан! –дедилар. Сўнг Парвардигоро! Мен сенга била туриб ширк келтириб қўйишимдан паноҳ беришингни сўрайман ва билмай қилиб қўйган гуноҳларимга сендан кечирим тилайман! –деб дуо қил! –дедилар. Умар ибн Хаттоб эй Илоҳим! Амалларимнинг ҳаммасини ўзинг учун холис ва солиҳ қилгин ва у амалларда биров учун насиб қилмагин! –дер эканлар.

Zaker copied