Мол-мулкини сизга бермоқчи бўлган кишига қандай дуо қилинади.

1

Маъноси: Оллоҳ таоло сизнинг аҳлингизга ҳам, молингизга ҳам барака берсин . Изоҳ: Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Анас айтадиларки: Абдурраҳмон ибн Афв Мадинага келганда Пайғамбар алайҳиссалом у билан Саъд ибн Рабиъни ўртасини улфатлаб тутишган ини қилиб қўйдилар. Саъд Абдурраҳмонга биродарим мен Мадинада моли дунёси кўпларданман. Молимни ярмини олгин ва иккита хотиним бор уларга боқ! Қайси бири сенга ёқса, мен уни талоқ қилиб берай! –деди. Шунда Абдуррамон ибн Афв Оллоҳ молингизга, аҳлингизга барака берсин. Мени бозорга йўллаб қўйсангиз! –деди. Уни бозорга йўллаб қўйишган эди. У бозорга бориб савдо-сотиқ билан шуғулланиб оз-моз фойда қилиб, уйга сариёғ ва пишлоқ кўтариб келди. Бир қанча вақт ўткач эса, устида совут кийим ва бошқа нарсаларга эришган ҳолда келади. Пайғамбар алайҳиссалом ҳай-ҳай нима бу? –деб таажжубланадилар. Яъни тез орада Оллоҳ унинг ишларига барака бериб, бой бўлиб кетган эди . Оллоҳ учун катта молдан воз кечканлиги учун Оллоҳ унинг эвазини дунёдаёқ кўрсатади. Дарҳақиқат саҳобаларнинг иймонлари биродари учун ярми молидан ва хотинидан ҳам воз кечишгача тарбиялаб қўйган эди. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Абу Ҳурайра айтадиларки: Ансорлар Пайғамбар алайҳиссаломга бизлар билан Муҳожир биродарларимиз ўртасида хурмо дарахтларини тақсимлаб беринг! –дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом ундай қилманглар! –дедилар. Ундай бўлса, улар бизларга ҳаражатларни кўтаришда кўмакчи бўлсалар, биз ҳосилни ўртамизда тенг иккига бўламиз! –дейишди. Муҳожирлар розимиз! –дедилар.

Zaker copied