Сизни Оллоҳ йўлида яхши кўраман деган кишига қандай жавоб қилинади.

1

Маъноси: Мени ким учун яхши кўрган бўлсангиз, у зот ҳам сизни яхши кўрсин . Изоҳ: Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларидан ўтиб қолди. У зотнинг ҳузурларида бир қанча одамлар бор эди. Улардан бири мен шу одамни Оллоҳ учун яхши кўраман! –деди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга билдириб қўйганмисан? –дедилар. У йўқ! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом бор унга билдириб қўй! –дедилар. Сўнг унга бориб уни яхши кўришини хабар қилди. У мени ким учун яхши кўрган бўлсангиз, у зот ҳам сизни яхши кўрсин! –деди. Ҳадис Имом Аҳмад ривоятларидан бўлиб, ҳадисга Имом Заҳабий саҳиҳлик ҳукмини берганлар .

Zaker copied