Дажжолдан сақланиш учун ўқиладиган дуолар.

1

Маъноси: Кимики Каҳф сурасининг аввалидан ўн оят ёдласа, дажжолдан сақланади . Изоҳ: Абу Дардоъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: Кимики Каҳф сурасидан аввалги ўн оятни ёд олса Дажжолдан омонда бўлади. Муслим айтадиларки: Шўъба суранинг охиридан ёд олса дейди. Ҳамом эса суранинг аввалидан ёд олса дейдилар. Муновий бу оятларни ўқиш сабабли дажжолдан сақланиш ҳикматини баён қилиб айтадиларки: Бунинг сабаби Каҳф сурасида ажойиб ва ғаройиб қиссалар тасвирланади. Албатта бундай қиссаларни ўқиб тасаввур қила олган киши дажжол ҳақида хабар қилинган ҳадисларни инкор этмайди. Балки бу ҳақиқатга астойдил таёргарлик кўра бошлайди. Охир ниҳоят унинг фитнасидан омонда бўлади. Каҳф сурасида ажойиб ва ғаройиб одам ақли бовар қилмайдиган мўжизалар бор. Тадаббур билан ўқиганлар албатта дажжолнинг фитнасидан сақланади. Пайғамбар алайҳиссалом Абу Саид Худрий ривоят қилган ҳадисда бу сурани хусусан жума кунида ўқишга чорлаб айтадиларки: Кимики Каҳф сурасини жума куни ўқиса иккинчи жумагача унга нур бўлгай . والاستعاذة بالله من فتنته عقب التشهد الأخير من كل صلاة Маъноси: Ҳар намознинг охирги ташаҳҳудидан сўнг, Дажжолнинг фитнасидан Оллоҳ паноҳ беришини тилаш ҳам ундан сақланишга олиб боргувчи омилдир . Изоҳ: Бу ҳақда дастлаб Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан Пайғамбаримиз ушбу дуони ҳар намоз охирида айтганликларини ифодаловчи ривоят ўтди. Яъни у зот асла бу дуони қўймас эдилар.

Zaker copied