Мажлис каффорати.

1

Маъноси: Эй! Раббим сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! сендан мағфират тилайман ва сенга тавба қиламан . Изоҳ: Ҳоким Мустадрак ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар. Оиша онамиз айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом қандай мажлисдан турсалар, албатта Эй! Раббим сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! сендан мағфират тилайман ва сенга тавба қиламан! –дер эдилар. Мен у кишига Ё Росулуллоҳ! Жойингиздан турганингизда бу калималарни намунча кўп айтасиз! –дедим. Шунда у зот бу калималарни кимики ўрнидан турган заҳоти ўқир экан, албатта манашу мажлисда қилган гуноҳлари учун мағфират бўлгай! –дедилар . Ҳаким ибн Башир Амр розияллоҳу анҳудан қилган ривоят да Амр айтадики: Наср сураси нозил қилинганда, Пайғамбар алайҳиссалом Эй! Раббим сенга ҳамдлар ила тасбеҳлар бўлсин! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! сендан мағфират тилайман ва сенга тавба қиламан! –деган дуони кўпайтириб юбордилар . Баъзи ривоятларда Пайғамбар алайҳиссалом хутбадан сўнг саҳобаларга қарата Оллоҳ бир солиҳ бандасига дунёда қолиш билан Оллоҳнинг ҳузурига боришни ўз ихтиёрига берган эди. Бу солиҳ банда Оллоҳнинг ҳузурини маъқул билди! –дедилар. Шунда Абу Бакр йиғлаб юбордилар. Пайғамбар алайҳиссалом бир солиҳ кишининг ҳолини гапириб берсалар, Абу Бакр нима учун йиғлайдилар! –деб бизлар ҳайрон бўлиб турар эдик. Абу Бакр бизларнинг энг олимимиз эдилар . Ибн Аббос бу сурани Пайғамбар алайҳиссаломнинг вафотлари яқинлигидан хабарувчи сурадир! –дейдилар.

Zaker copied