Бир мусибатли кишини кўрганда ўқиладиган дуо.

1

Маъноси: Сенга келган балодан мени асраган ва кўп халқларидан мени афзал қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин . Изоҳ: Ибн Можанинг сунан ларида ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом кимки мусибатланган кишини учратиб қолса, дарҳол Сенга келган балодан мени асраган ва кўп халқларидан мени афзал қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! –деса ким бўлишидан қатиий назар албатта бу балодан омонда бўлади . Абу Жаъфардан ривоят қилишларича у зот агар балоланган кишини кўрсалар, унинг мусибатидан Оллоҳ паноҳ беришини у одамга эшиттирмай, ичларида сўрар эканлар- Термизий ривоятларидан. Мусибатнинг моддий ёки маънавий бўлишининг эътибори йўқ. Банданинг мусибати ҳар қанча катта бўлмасин, албатта дунёда ўзидан ҳам мусибатлироғини учратади. Ана шундайларни кўрганда ўзи ҳам ҳамд айтсин. Оллоҳ таоло ҳар қандай ҳолларда ҳам унга ҳамд айтилишини ҳоҳлайди, шоядки бу шукр сабр ва ҳамдлар сабабли бандаларининг даражалари юксалса!

Zaker copied