Истиоза –Аъузу биллаҳи минашшайтониррожимни –айтади. Изоҳ: Саҳиҳайнда яъни Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг саҳиҳ тўпламларида Сулаймон ибн Сураддан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларида икки одам сўкишиб қолди. Уларнинг бири ғазабидан юзи қизариб кетди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: Мен бир калимани биламан агар уни айтса ғазаби кетади. У Аъузу биллаҳи минашшайтониррожимдир! Оллоҳ таоло кўп ўринларда бандага ушбу калимани айтишни буюрган. Ўша ўринлардан: Қуръон ўқишдан аввал то шайтон васвас қилиб қироатнинг манфаатидан маҳрум қилмасин. Ва ғазаб пайтида ҳамки ғазаб туфайли ноўрин ишларга қўл уриб қўймасин. Агар шайтонни бундай ўринлардан қувиладиган бўлса, албатта ғазаб кетиб ақл билан иш кўрилади ва яхшиликдан маҳрум бўлинмайди