Маъноси: Бисмиллаҳ! Эй Илоҳим! Шайтонни бизлардан, ва бизларга берадиганинг – фарзанддан ҳам йироқ қилгин Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан муттафақун алайҳи яъни саҳиҳул бухорий ҳамда саҳиҳу муслим да ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом ушбу дуони айтиб у дуо ортидан келадиган манфаатни ҳам зикр қилганлар. У зот айтадиларки: Агар бирингиз аҳлига яқинлик қилмоқчи бўлиб ушбу дуони ўқиса, сўнг фарзанд кўришса албатта бу фарзандга шайтон асло зарар бера олмайди . Бу яқинлик қилиш одобларидан ҳисобланади. Бу борада мусулмон киши шариатда келган кўрсатмаларга биноан ҳаракат қилмоғи лозим. Шайх Усаймин раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: Инсон фарзандларини асраш йўлида ҳар хил ишларга қўл уради ва катта-катта молларни сарф қилади. Қўлимизда Пайғамбар алайҳиссаломнинг таълимотлари бепул турибди. Ана шуни тадбиқ қилсак муродимизга етардик. Ва у ҳам бўлса ҳар бир ишимиз олдидан Оллоҳнинг исмини зикр этишдир . Уламолар бу ҳадисда яқинлик қилишдан аввал бисмиллоҳни айтиш ва дуо қилиш мустаҳаб эканлигига далил бордир! –дейдилар. Бошқа ҳадисларда бебисмиллоҳ қилинган ҳар бир иш думи кесикдир! –яъни баракасиздир! –деб марҳамат қилганлар. Шунинг учун қўшилиш пайтида Оллоҳнинг зикрини айтилса, сўнг фарзанд кўрилса, у фарзандга шайтон яқинлаша олмайди. Яъни дунёда уни ҳақ йўлдан оздириб, ботил йўлларга киргиза олмайди! –дейди кўпчилик уламолар.