Киши уйланганда ёки от-улов сотиб олганда ўқийдиган дуоси.

1

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Агар бирингиз бир аёлга уйланса ёки бир хизматкор сотиб олса, шундай десин: Эй Илоҳим! Мен сендан бунинг яхшилигини ва сен унда яратган яхшиликни сўрайман ва унинг ёмонлигидан ва сен унда яратган ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман . Агар туя сотиб оладиган бўлса ҳам, туянинг ўркачидан ушлаб мана шундай десин . Изоҳ: Уламолар эркак киши бир аёлга уйланса ёки жория сотиб олса, унинг пешонисига қўлини қўйиб ушбу дуони ўқиши суннатдир! –дейдилар. Лекин бундай қилиш аёлни хафа қиладиган бўлса, яъни мен ёмон аёлмидим деган тушунчага келиши эҳтимоли бўлса, бу ҳолда дуони ичда айтишга буюрилади. Туянинг ўркачини ушлаб дуо қилишда ҳам баъзи бир ҳикматларни зикр қиладилар. Лекин ҳикматнинг сирини билишимиз шарт эмас. Усул фиқҳ уламолари шариатда амр ёки наҳийнинг мавжудлиги асосий иллат ва ҳикматдир! –дейдилар.

Zaker copied