Маъноси: Оллоҳ таоло сизга баракотлар ёғдирсин. Ва ўрталарингизни яхшиликда жамласин . Изоҳ: Фатҳул Борий нинг муаллифи Ибн Ҳажар раҳматуллоҳ айтадиларки: Жоҳилия даврида араблар Бақий ибн Махлад Ғолибдан у киши Ҳасандан, Ҳасан эса Бани Тамимга мансуб бўлган бир кишидан ривоят қилишларига кўра тўй маросимларида куёвга рафо ва банин яъни бахт ва ўғил тилар эдилар. Ислом келгандан сўнг, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга Оллоҳ таоло сизга баракотлар ёғдирсин. Ва ўрталарингизни яхшиликда жамласин! –деган дуони таълим қилдилар. Насоий ва Тобароний Ақил ибн Абу Толибдан ривоят қилишган ҳадисда, Ақил басрага келиб у ерда бир аёлга уйланади. Шунда одамлар у кишига жоҳилия давридаги табрикни айтадилар. Ақил уларни бундай деманглар! Балки Пайғамбар алайҳиссалом айтгандек айтинглар! -деб қайтаради. Ҳадиснинг санадидаги ровийлар бари сиқот яъни ривоятлари мақбул кишилар, бироқ Ҳасан Ақилдан ҳадис эшитмаган дейдилар. Нима қилганда ҳам табриклаш учун мана шу калимани ишлатиш арабларда жорий бўлган одатлардан эди. Уламолар наҳийдан бўлган муродни тайин қилишда мунозара қилишадилар. Бирлари бу наҳийга сабаб табрикда Оллоҳга ҳамду сано йўқ! балки ҳеч қандай зикрни англатадиган калима топилмайди! –десалар. Яна бирлари куёв учун айтилган бу дуода наҳий иллати сезилмайди. Лекин ўғилни тилаб қизлар ҳақида гапирилмаслиги аёл зоти учун таҳқир бўлади. Шунинг бу дуодан шариат қайтаргандир! –дейдилар.