Маъноси: Оллоҳ сизларни ҳидоятласин! Ва ишларингизни ўнгласин . Изоҳ: Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича яҳудлар Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларида акса урар эканларки уларга Оллоҳ сизларни раҳматига олсин деган сўзни айтишларини умид қилиб, лекин Пайғамбар алайҳиссалом Оллоҳ сизларни ҳидоятласин! Ва ишларингизни ўнгласин! –дейиш билан чегараланар эканлар. Шаъбий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: Агар бир яҳудий акса уриб Оллоҳга ҳамд айтса, Оллоҳ сени ҳидоятласин дегин. Агар сен акса уриб, Оллоҳга ҳамд айтганингда мушрик сенга жавоб қилса, Оллоҳ сени ҳидоят қилсин дегин . Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар Салама ибн Акваъдан ривоят қилишган ҳадисда, Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдиларида бир киши акса урди. Оллоҳ сени раҳматига олсин дедилар. Сўнг ҳалиги одам яна акса урди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом бу киши тумовлаб қолибди! –дедилар. Бошқа ривоятларда уч мартагача акса урса жавоб қилиниб, ундан кейин Оллоҳ сизга шифо берсин деган дуо қилиш кераклиги ифодаланган.