Акса урганда айтадиган дуо.

1

Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: Агар бирингиз акса урса, алҳамдулиллоҳ! –яъни Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! -десин! Унинг биродари ёки соҳиби унга ярҳамукаллоҳ! –яъни Оллоҳ сени раҳматига олсин! -десин! Агар шундай деса акса урган киши ҳам унга Оллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ўнгласин деб жавоб қилсин . Изоҳ: Биринчи бўлиб акса урган киши Одам алайҳиссалом бўладилар. Оллоҳ таоло Одамни лойдан яратиб, ҳали руҳни Одам танасига тўла киритмай туриб туришга ҳаракат қилади. Ана шунинг учун Одам фарзандлари ҳам шошқалоқ бўладилар деб Пайғамбар алайҳиссалом хабар қиладилар. Кейин эса чучкиради, кейин нима дейишларини таълим қилинади. Ибн Қаййим раҳматуллоҳи алайҳи зодул маъод номли китобларида чучкини ошқозондан димоғга етиб борган ва у ерда қолиб кетиши зарарли бўлган буғдир! –дейдилар. Демак чучки Оллоҳ таолонинг неъматларидан бир неъмат бўлиб, унга ҳамд айтмоқ лозим бўлади. Шуниндек яқинида турган биродари унга Оллоҳ сизни раҳматига олсин дейиш керак. Акса урган киши ҳам унга Оллоҳ сизларни ҳидоят қилсин ва ишларингизни ўнгласин деб жавоб қилиши даркор. Аммо акса уриб ҳамд айтмаган киши эса бундай марҳаматга ҳақли эмас! -дейди уламоларимиз.

Zaker copied