Янги пишган мевани кўрганда ўқиладиган дуо.

1

Маъноси: Парвардигоро! Бизларга меваларимизда, шаҳримизда ва мудларимизда –муд вазн ўлчов бирлиги- баракани ато этгин . Изоҳ: Ҳадис Муслимнинг саҳиҳ ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Ҳурайра айтадиларки: Одамлар биринчи пишган мева кўрсалар, дарҳол уни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига олиб келардилар. Пайғамбар алайҳисссалом уни қўлларига олиб Парвардигоро! Бизларга меваларимизда, шаҳримизда ва мудларимизда баракани ато этгин! –дер эдилар. Эй Илоҳим! Иброҳим алайҳиссалом Сенинг қулинг, Халилинг ва Пайғамбарингдир. Мен ҳам сенинг қулинг ва Пайғамбарингман. У Маккага дуо қилган эди. Мен ҳам Мадинага у Маккага дуо қилгани каби ва ундан ҳам бир баробар зиёда дуо қиламан! Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом мевани мева олиб келган одамнинг энг кичик фарзандига берардилар. Бошқа ривоятда эса ўша ерда турган болалардан энг кичигига берар эдилар! -деб ворид бўлган экан. Қози Иёоз бу ҳадисга шарҳ қилганларида айтадиларки: Аҳлу мадина бу ишни Пайғамбар алайҳиссаломдан дуо олиш ва меваларига барака кириши умидида қилишар эдилар. Бу ҳадисдан солиҳ кишиларни ҳурмат ва баракасини умид қилган ҳолда совғалар қилиш мумкинлиги келиб чиқади. Ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг ёш болаларга бўлган шавқат соҳиби эканликлари ҳамда умматдан ҳар бир тоифани риоя қилишлари аён бўлади. Ва бу ўз ўрнида у кишининг атбоъларига суннат бўлиб қолади. Баъзи уламолар эса Пайғамбар алайҳиссалом мевани энг кичик болага беришларидан мақсад эҳтимол унинг гуноҳи йўқлиги сабаблидир ва унинг қалбига хурсандчилик киритишдир. Чунки бола қанчалик кичкина бўлса шунчалик сабрсиз, эрка бўлади. Аммо катта бўлган сайин сабрга ўрганиб эркаклар табиатига ўтаверади. Имом айтадиларки: Менинг ҳам бу борада фикрим бор. Менимча ёш бола тез ривожланиб тез улғайгани учун мевани ҳам ана шундай тез етишини тафоул қилинган бўлса ажаб эмас .

Zaker copied