Биров рўзадорни ҳақоратлаганда, унга қайтарадиган жавоби.

1

Маъноси: Мен рўзадорман! мен рўзадорман . Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Оллоҳ таоло айтадики: Одам фарзандининг ҳар бир қилган амали ўзи учундир. Фақатгина рўза мен учундир. Мен ўзим унинг мукофитини бераман . Ҳадиснинг давомида рўза қалқондир! –яъни гуноҳлардан паноҳдир- агар бирингиз рўзадор бўлса, фаҳш сўзларни нутқламасин! Овозини ҳам баланд кўтармасин! -гарчи оддий сўзлар билан бўлса ҳам рўзанинг ҳурмати учун- жоҳиллик қилмасин! –яъни бировларни ҳақоратламасин ва урушмасин- Агар биров у билан сўкишиб қолса ёки жанжаллашса мен рўзадорман!-десин. Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, рўзадорнинг оғзидан келадиган бўй Оллоҳнинг наздида мискнинг бўйидан ҳам афзал!-чунки оғзидан анқиётган бўй рўза туфайлидир. Имом Аҳмад, Насоий ва Муслим ривоятларида рўзадор учун икки хурсандчилик бор. Бири ифтор қилган пайт, иккинчиси эса Раббисига йўлиққан замон! –деб Пайғамбар алайҳиссалом башорат қиладилар. Ҳоким Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Рўза фақат еб-ичишдан сақланиш дегани эмас, балки лағвдан –бефойда, беъмано сўз айтиш ва ана шундай ишлар қилишдан- ва рафасдан –рафасдан уят сўзлар ва амалларни бажаришдан- тийилмоқдир. Агар сени биров ҳақоратласа ёки сенга нодонлик қилса, мен рўзадорман дегин . Ҳоким бу ҳадисни саҳиҳ мартабасидадир дейдилар. Имом Бухорий, Насоий ва Байҳақий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом шундай марҳамат қиладилар: Кимики ёлғон шаҳодат беришни ёки шу ишни ўзини қилишни ва жоҳиллик қилишни ташламас экан, бошқа ривоят, рўзадор шу ишларни ташламас экан, таом ва шаробдан тийилишини Оллоҳ таолога кераги йўқ .

Zaker copied