Таом келтирилиб, ундан танавул қилмаган рўзадор дуоси.

1

Маъноси: Агар бирингиз меҳмондорчиликка чақириладиган бўлса, албатта ижобат қилсин! агар рўза тутиб олган бўлса мезбонга салавот йўлласин! агар рўзадор бўлмаса таомлансин . Изоҳ: Ибн Ҳиббоннинг саҳиҳ ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом Агар бирингиз меҳмондорчиликка чақириладиган бўлса, албатта ижобат қилсин! агар рўза тутиб олган бўлса мезбонга салавот йўлласин! агар рўзадор бўлмаса таомлансин! –дедилар. Абу Ҳотим айтадиларки: мезбонга салавот йўлласин деган калиманинг маъноси улар ҳақига дуо қилсин демакдир. Оллоҳ таоло қуръони каримда Пайғамбар алайҳиссаломга шундай марҳамат қилади: Албатта бу оятдаги салавотдан мурод улар ҳақига дуо қилишдир . Умдатул-қори китобида Исроил Аъмашдан у зот Абу Воилдан Абу Воил эса Абдуллоҳдан ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Агар бирингиз меҳмондорчиликка чақириладиган бўлса, албатта ижобат қилсин! агар рўза тутиб олган бўлса, мезбонга салавот йўлласин! агар рўзадор бўлмаса таомлансин! Бошқа ривоятда агар ҳоҳласа таомлансин, агар ҳоҳласа овқатланмасин. Имом Аҳмадда Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Бир яҳудий Пайғамбар алайҳиссаломни арпа нони ва исланиб қолган эски ёғ билан меҳмон қилди. Пайғамбар алайҳиссалом унинг чақириғига ҳам ижобат қилдилар . Абу ҳурайрадан бошқа ривоятда келишича Пайғамбар алайҳиссалом тўй зиёфатларининг энг ёмони унга бойларнигина чақириб, ундан камбағалларни манъ қилинганидир. Кимики чақириққа ижобат қилмаса, Оллоҳга ва унинг Росулига осий бўлгайдир . Имом Бағавий айтадиларки: Лекин кимнинг узри бўлса ёки йўл узоқ бўлиб машаққат чекадиган бўлса, бормаса зарари йўқ. Тобиинлардан Ато раҳматуллоҳдан ривоят қилинишича у зот Ибн Аббосни таомга чақирадилар. Ибн Аббос ҳожиларга сув таёрлаш билан машғул эдилар. Шунда у киши олдиларида қавмга қараб сизлар боринглар! Мендан унга салом денглар! Ва унга мени машғуллигимни айтиб қўйинглар -дедилар. Имом Бағавий тўйнинг зиёфатидан бошқа зиёфатларга бориш ҳукми суннат, вожиб эмас!-дейдилар. Умдатул Аҳкомнинг шарҳи Итҳофул киром соҳиби айтадиларки: Лекин ижобат қилмаслиги ора бузилишига олиб борадиган бўлса, рўзадор бўлса ҳам рўзасин очиб зиёфатга бориб таомлангани аълодир .

Zaker copied