Маъноси: Менга бу таомни инъом қилган, менинг кучим ва қудратимсиз ризқлантирган Оллоҳга ҳамду санолар бўлсин . Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом ҳадиснинг давомида кимики шундай деса, унинг ўтмиш гуноҳлари кечирилишини хабар қилган эканлар.
Маъноси: Оллоҳ таолога чексиз, муборак ҳамдлар бўлсин. Раббимиз ҳеч кимга муҳтож эмас, у –дуода- тарк этилмас ва ундан беҳожат ҳам бўлинмас . Изоҳ: Бу ҳадисни имом Бухорий Абу Умомадан ривоят қиладилар. Уламолардан бири бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди: Албатта Оллоҳ таоло бандасига инъом қилгувчидир. Унинг шериги йўқ. Балки махлуқлардаги барча неъматлар Оллоҳникидир. Банданинг саодати Оллоҳ таолога тўла-тўкис муҳтож эканлигини сезиб, унинг тақозосига кўра амалга кириши ила ҳосил бўлади. Масалан бир киши молу давлатидан айрилиб, ундан айрилганидан хабари бўлмаса, кўнгли хотиржам бўлиб юраверади. Лекин уни йўқ бўлганидан хабардор бўлиб қолса, ҳоли бошқача бўлиб қолади. Шунингдек жамики халойиқ Оллоҳ таолога муҳтождирлар. Аммо кофир ва мунофиқлар бундан ғафлатдадирлар. Унинг тақозосига кўра амалга киришмасдирлар. Аммо мўъмин эса буни яхши англаб, доимо охират тадорукида бўлади .