Овқатдан аввал ўқиладиган дуо.

1

Маъноси: Агар бирингиз овқатланса бисмиллаҳ десин! Агар эсидан чиқиб қолган бўлса: Аввалида ҳам охирида ҳам бисмиллаҳ –Оллоҳнинг исми биландир- десин . Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ҳадисларда хабар беришларича бебисмиллоҳ ейилган овқатга шайтон шерик бўлар экан, агар бу дуони овқатланишнинг ўртасида ёки охирида эслаб қолиб, дарҳол зикр қилиб олинса, шайтон еган таомини қусиб юборар экан. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бир ҳадисда у зот айтадиларки: Биз Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда овқатлансак, Пайғамбар алайҳиссалом бошламагунларича қўлларимизни таомга чўзмас эдик. Бир марта у зот билан бир дастурхонда таомланиб турган эдик. Тўсатдан бир кичкина қизча келиб қолди. Гўёки уни бир киши ортидан туртиб келаётгандек елиб келди. У бизга яқин келиб овқатга қўлини чўзмоқчи бўлган эди, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол уни қўлидан ушлаб олдилар. Бир оздан сўнг бир аъробий –чўллик- киши келиб қолди, уни ҳам гўё ортидан биров туртиб келаётгандек бўларди. Пайғамбар алайҳиссалом уни ҳам қўлидан ушлаб олдилар. Кейин эса шундай дедилар: Шайтон таомга йўл топиш пайида Оллоҳнинг исмини зикр қилдирмасликка ҳарис бўлади. Шунинг учун аввал мана бу қизчани югуртириб олиб келди. Мен уни қўлидан ушлаб қолдим, сўнг бу кишини шоштириб олиб келди. Мен бу кишини ҳам қўлидан ушлаб қолдим. Жоним унинг қўлида бўлган зотга қасамки, бу икковиларнинг қўлларини ушлаганимда шайтоннинг қўли ҳам бирга ушланди. Унинг қўли уларнинг қўллари билан эди . Бу ҳадисда эътиқод ва одоб-ахлоққа тааллуқли бир қанча масалалар мавжуддир албатта. Ўшалардан бири: Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақ пайғамбар эканликларини исбот этувчи мўъжиза ва у мўъжиза шайтоннинг мақсадини Оллоҳнинг иродаси ила сезиб қолиб, унинг қўлидан ушлаб олганликларидир. Бу ҳам бўлса, у зотнинг чинакам Пайғамбар эканликларига далил бўлади. Одобга таааллуқлиларидан эса таомланиш пайтида катта киши бошламагунча овқатга қўл чўзмаслик лозим. Шунингдек мусулмон киши нафақат ўзининг таомидаги баракани йўқотмасликка харис бўлибгина қолмай, балки биродарларининг таомларидаги баракадан уларни маҳрум қилиб қўйишга ҳам сабаб бўлмаслиги керак экан.

2

Маъноси: Кимни Оллоҳ таоло таомлантирган бўлса айтсинки: Эй Илоҳим! бу таомда бизга барака бер ва бундан ҳам яхшироғини насиб қил! Кимга Оллоҳ таоло сут инъом қилган бўлса айтсинки: Эй Илоҳим! бунда бизга барака бер ва бизларга бу –сутдан- янада кўпроқ насиб эт . Изоҳ: Бу ҳадис Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан имом Термизийнинг сунанларида ривоят қилингандир. Ибн Аббос айтадиларки: Мен ва Холид ибн Валид Пайғамбар алайҳиссалом билан биргаликда Маймуна онамизнинг ҳузурларига кирдик. У киши бизларга бир идишда сут олиб чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом сутдан ичдилар. Мен у зотнинг ўнг тарафларида Холид эса чап тарафларида эдик. Пайғамбар алайҳиссалом менга ичиш сенинг навбатингда, агар рухсат берсанг Холидга берсам! –деди. Мен сизнинг сўлагингизни ҳеч бировга ўтқазиб юбормасман! –дедим. Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом Кимни Оллоҳ таоло таомлантирган бўлса айтсинки: Эй Илоҳим! бу таомда бизга барака бер ва бундан ҳам яхшироғини насиб қил! Кимга Оллоҳ таоло сут инъом қилган бўлса айтсинки: Эй Илоҳим! бунда бизга барака бер ва бизларга бу –сутдан- янада кўпроқ насиб эт . Яна айтадиларки: Таом билан сувнинг ўрнини сутдан ўзгаси боса олмас .

Zaker copied