Маъноси: Эй Раббим! сендан мағфиратингни тилайман . Изоҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида уламолар айтадиларки: Оллоҳ таоло бандасига ризқ ато этиб, едириб-ичириб, сўнг уни ҳазм қилдириб ва ахлатини ҳам чиқаришга қодир қилиб қўйганлиги учун банда ўзининг ниҳоятда ожиз, заиф эканлигини тан олиши ҳамда Оллоҳ таолога тавба қилиб, шукрлар қилмоғи лозим. Пайғамбар алайҳиссалом ҳамиша зикр қилиб юрганликлари боис агар ҳожатхонада бўлсалар, ана шу ерда зикрсиз ўтказган вақтларига ачиниб чиққанларидан кейин Оллоҳга тавба қилар эканлар.