Маъноси: Чанқоқлик кетди, томирлар нам бўлди, иншааллоҳ савоб ҳам собит бўлди . Изоҳ: Бу дуо Пайғамбар алайҳиссаломдан собит бўлгандир. Шунинг учун мана шу лафз билан дуо қилса, суннатга мувофиқ иш қилган бўларди. Ундан кейин эса ҳоҳлаган дуосини ўқийди. Чунки ифтор маҳали дуо ижобат қилинадиган маҳалдир. Абдуллоҳ ибн Амрдан келган ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом мўъмин учун ифтор маҳалида қайтарилмайдиган дуоси бор деб марҳамат қилганлар. Бошқа бир ривоятда эса мўъмин учун рўзаси туфайли икки хурсандчилик бор. Бири ифтор вақтида иккинчиси Раббисига йўлиққан вақт деганлар.
Маъноси: Парвардигоро! Мен сендан, ҳамма нарсага кифоя қиладиган раҳматинг ила гуноҳларимни кечиришингни сўрайман . Изоҳ: Абдуллоҳ ибн Аби Мулайка Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қиладилар. У зот ифтор маҳали Парвардигоро! Мен сендан, ҳамма нарсага кифоя қиладиган раҳматинг ила гуноҳларимни кечиришингни сўрайман! –дер эканлар. Имом Аҳмад муснад ларида Имом Термизий, Насоий ва Ибн Можалар сунан ларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: Адолатли раҳбар, рўзадор ҳатто рўзасини очгунча ва мазлумнинг дуоси, Оллоҳ таоло уни қиёмат куни булутларга яқин кўтаради ва у учун осмон эшиклари очилади. Ва Оллоҳ таоло унга иззатимга қасамки, албатта сенга ёрдам берурман, гарчи кейинроқ бўлса ҳам! –Дейди .