Янги ойни кўрганда ўқийдиган дуо.

1

Маъноси: Оллоҳ улуғдир, Эй Илоҳим! Бу ойни бизларга омонлик, иймон, саломатчилик, салом ва ўзинг яхши кўриб, рози бўлган нарсага тавфиқ бериш ойи қилгин. Бизнинг Раббимиз ва сенинг – эй ой! -Раббинг ҳам Оллоҳдир . Изоҳ: Ровийлардан бири айтадики: Пайғамбар алайҳиссаломнинг одатларидан эди, агар янги ойни кўрсалар, у ойни саломатлик, офият, тинчлик ва яхшиликлар ойи бўлишини тилашлари . Ҳадиснинг шарҳида баъзи уламолар айтадиларки: У зотни кўрганлар Ойдан тилакларини сўраяптилар, Ой ҳам қандайдир қувватга эга экан! -деган гумонга бормасликлари учун дуонинг охирида бизнинг Раббимиз ҳам сенинг Раббинг ҳам Оллоҳдир! Балки дуонинг аввалида ҳам Оллоҳу акбар-Оллоҳ барчадан улуғдир! –дедилар. Бу зотнинг суннатларини мукаммал адо қилган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу каъбани тавоф қилганларида, қора тошни бўса қилиб, мен биламан сен фойда ҳам зарар ҳам келтира олмайдиган тошсан. Агар Пайғамбар алайҳиссалом сени бўса қилганликларини кўрмаганимда эди сени бўса қилмаган бўлардим! –деган эдилар.

Zaker copied