Маъноси: Оллоҳ таолонинг фазл-карами ва раҳмат ила ёмғир ёғди . Изоҳ: Зайд ибн Холиддан ривоят қилинишича айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом Ҳудайбияда ёмғир ёққан кечанинг эртасида бизларга имом бўлиб бомдод намозини ўқиб бердилар. Намоздан сўнг ўгирилиб бизлар томон қарадилар. Кейин эса биласизларми? Раббингиз нима деганини? Биз Оллоҳ ва унинг Росули билади! –деб жавоб қилдик. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки: Оллоҳ Бандаларимдан баъзилари менга мўъмин бўлган ҳолда тонг оттирди. Баъзилари эса менга кофир бўлган ҳолатда тонг оттирди! –деди. Кимки Оллоҳнинг фазли ва раҳмати ила бизларга ёмғир ёғди! -деган бўлса ана шу менга мўъмин ва юлдузга кофирдир. Кимики юлдуз сабабли бизларга ёмғир ёғди! -деган бўлса у менга кофир ва юлдузга мўъминдир! –деди. Имом Шофий айтадиларки: Агар киши бу ёмғирни юлдуз ўзи ёғдиришга қодир деб эътиқод қилса, албатта бу ширк ва куфрликдир. Аммо ёмғир фақатгина Оллоҳ таолонинг изни ила нозил қилинади ва бу юлдуз ёмғир келишидан бир дарак холос! -деган гумонда бўлса, бу исломдан чиқариб юборадиган куфр калималар остидага дохил эмас. Лекин бошқа уламолар яхшиси ўша сўздан ҳам тийилгани афзалдир! -дейдилар.