Маъноси: Эй Илоҳим! Бу ёмғирни фойдали мўл кўл қилгин . Изоҳ: Уламолар айтадиларки: Мусулмон киши учун, ёмғир ёққан пайт, Оллоҳдан ўзига ва бошқа мўъмин биродарларига дунё ва охират хайрини насиб этишини сўраши мустаҳаб бўлади. Чунки ёмғир ёққан дамларда дуо ижобат бўлгай. Тобароний ривоятларига кўра Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: Иккита қайтарилмайдиган дуо бор. Бири душманга йўлиққан маҳал, иккинчиси эса ёмғир ёққан маҳалдир .