Маъноси: Парвардигоро! Бизларга, тезроқ кечиктирмаган ҳолда чанқоқларни қондирувчи, мўл кўл, фойдали, зарарсиз ёмғир ёғдиргин . Изоҳ: Уламолар бу ҳадисдан келиб чиқиб айтадиларки: Мусулмон киши Пайғамбаридан ўрнак олган ҳолда Оллоҳ таолодан бутун оламга фойдали бўлган ёмғирни тиламоғи ва экин-текинларни ювиб кетадиган, уйларни вайрон қиладиган селлардан сақлашини умид қилиши керак.
Маъноси: Парвардигоро! Ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир . Изоҳ: Дуода астойдил ёлвориш лозим, тилакларни илҳоҳлик билан қайта-қайта сўрамоқ керак. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом ана шундай ўзларини ҳокисор тутиб Оллоҳдан ёлвориб ёмғир сўрардилар. Албатта бу бизларга сабоқдир.
Маъноси: Эй Илоҳим! Бандаларингни, ҳайвонларингни суғоргин ва раҳматингни тарқатгин, ўлик шаҳрингни тирилтиргин . Изоҳ: Бу юқорида зикри ўтган дуоларнинг кўпи Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг Саҳиҳ тўплам ларида ворид бўлган. Ўшалардан бири Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, айтадиларки: Жума куни Пайғамбар алайҳиссалом хутба қилиб турган пайтларида, масжидга бир киши кириб келиб, Ё Росулуллоҳ! Моллар ҳалок бўлди! йўллар узилди! –яъни қурғоқчилик сабабли қашшоқ бўлиб қолдик- Оллоҳга бир дуо қилсангиз! Оллоҳ бизларга ёмғир берса! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом икки қўлларини осмонга кўтариб, Парвардигоро! Ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир, ёмғир ёғдир! –дедилар. Анас айтадиларки: Оллоҳга қасамки осмонда ҳеч қандай булут ҳам камалак ҳам йўқ эди. силиъ тоғи билан бизларнинг турган жойимизнинг ўртасида бинолар йўқ эди. Қўққис тоғнинг ортидан қалқон каби доира шаклда булут кела бошлади. Устимизга етиб келган чоғ, булут осмонда кенг тарқалиб ёмғир ёға бошлади. Кейинги жума ҳам ҳалиги киши масжидга аввал кирган эшикдан кириб келиб, Ё Росулуллоҳ! Моллар ҳалок бўлди, йўллар узилди. Оллоҳга дуо қилинг ёмғирни тўхтатсин! –деди. Пайғамбар алайҳиссалом икки қўлларини осмонга кўтариб Эй Илоҳим! Ёмғирни атрофимизга ёғдир! бизларнинг устимизга эмас. Қир-адирларга, водийларга дарахтлар ўсадиган ерларга ёғдиргин! –деб дуо қилган эдилар. Ёмғир ёғишдан тинди, қуёш чарақлаб чиқиб кетди. Баъзи ривоятларда Пайғамбар алайҳиссалом ёмғир сўраб дуо қилганларидан кейин бир ҳафтагача тинмаган эди! -дейдилар. Ҳадисдаги масжидга кириб келган киши эса аъробий чўлликларга мансуб киши бўлади.