Момақалдироқ бўлганда ўқиладиган дуо.

1

Маъноси: Момақалдироқ ҳамдлар ила тасбеҳ айтаётган, Малоикалар ҳам ундан қўрқиб унга ҳамду санолар ва тасбеҳлар айтаётган Оллоҳ бутун айбу нуқсондан покдир . Изоҳ: Имом Шофий раҳматуллоҳи алайҳи Ум деб аталмиш китобларида саҳиҳ санад билан буюк тобии Товус раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қиладилар. Товус агар момақалдироқ овозини эшитсалар, дарҳол сен тасбеҳ айтаётган зотга тасбеҳлар бўлсин! –дер эканлар. Шофий айтадиларки: Эҳтимол Товус мана бу оятдан истинбод қилган бўлсалар керак: ﮁ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﮀ الرعد: ١٣ Момақалдироқ ҳам У зотга (Оллоҳга) ҳамду сано билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам У зотдан қўрққанлари сабабли (тасбеҳ айтурлар) . Балки Оллоҳ таолога жамики жонлигу жонсиз махлуқотлар тасбеҳ айтади. Бу ҳақда Оллоҳ таоло қуръони каримда мана шундай марҳамат қилади: 44 Етти осмон, Ер ва улардаги бор жонзот (Оллоҳни) поклар. Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассизлар. Дарҳақиқат, У ҳалийм ва мағфиратли бўлган зотдир.

Zaker copied