Маъноси: Парвардигоро! Мен сендан бу шамолнинг яхшилигини сўрайман ва унинг ёмонлигидан паноҳ беришингни тилайман . Изоҳ: Бу ҳадиснинг давомида шамол Оллоҳнинг раҳматидир. У Оллоҳнинг изни ила раҳмат ё азоб олиб келгай. Агар уни кўрсанглар уни сўкманглар. Балки унинг яхшилигини сўранглар ва ёмонлигидан паноҳ тиланглар! -деб марҳамат қиладилар. Имом Шофий айтадиларки: Ҳеч кимга дуруст эмас ёмғирни сўкмоғлиги. Чунки у Оллоҳ таолонинг ваҳдониятига далил бўлгувчи кавний мўъжизларидан биридир. Ва у Оллоҳ таолонинг итоакор аскарларидан бир аскаридир. Оллоҳ қачонки уни раҳмат қилиб жўнатмоқчи бўлса ана шундай қилиб жўнатади. Қачонки азоб қилиб жўнатмоқчи бўлса ана шундай қилиб жўнатади. Биз эса фақатгина унинг яхшилигини сўраш ва ёмонлигидан паноҳ тилашга буюрилганмиз .
Маъноси: Парвардигоро! Мен сендан бу шамолнинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни, ва у билан бирга юборилган яхшиликни сўрайман. Ва унинг ёмонлиги ва ундаги ёмонлик, ҳамда у билан бирга юборилган ёмонликдан паноҳ беришингни тилайман . Изоҳ: Шавконий ва Ибн Касир тафсирларида бу ҳақда батафсил шарҳ берганлар. Шавконий раҳматуллоҳи алайҳи фатҳул қадир деб аталмиш тафсир китобларида шундай дейдилар: Оиша онамиздан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом шамол эсса юзлари ўзгариб, уйга кириб чиқиб қолардилар. Агар ёмғир ёғса тинчларнар эдилар. Бир куни ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шамолни кўрганингизда юзингиз ўзгариб кетади! бу нима сабабдан? –дедим. У зот айтдиларки: Эй Оиша! Бу шамолда азоб йўқ деб айтиб бўлмайди. Дарҳақиқат бу шамол Од қавмга азоб бўлган эди. Од қавми айтгандек бўлсачи деб -улар ҳақидаги оятни ўқидилар: {فَلَمَّا رَأَوْهُ عَارِضاً مُّسْتَقْبِلَ أَوْدِيَتِهِمْ قَالُوا هَذَا عَارِضٌ مُّمْطِرُنَا بَلْ هُوَ مَا اسْتَعْجَلْتُم بِهِ رِيحٌ فِيهَا عَذَابٌ أَلِيمٌ {تُدَمِّرُ كُلَّ شَيْءٍ بِأَمْرِ رَبِّهَا 24. Бас, қачонки, улар ўша (азоб)ни ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач: «Бу бизларга Ёмғир келтиргувчи булутдир», де¬дилар. «Йўқ, у ўзларингиз шоштирган нарса — бир бўронки, унда аламли азоб бордир. 25. У Парвардигорининг амри билан барча нарсани вайрон ҳалок) қилур ». Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўз водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўришгач деган оятига шундай тафсир қиладилар: Улар ёмғирли булут дедилар. Унинг азоб эканлигини чорполарини ва баъзи чодиридан чиққан одамларни осмон билан ер ўртасида учиб кетаётганидан билдилар. Сўнг уйларига кириб эшикларини маҳкам беркитиб олдилар. Лекин шамол у эшикларни очиб уйларига қумларни тўлдирди. Улар қумлар остида етти кечаю саккиз кун қолиб кетдилар. Уларнинг инграган овозлари чиқиб турарди. Кейин эса Оллоҳ таоло шамолга уларнинг устиларидан қумларни кетказиб ўзларини эса денгизга улоқтиришни амр қилди .