Маъноси: Ассалому алайкум эй Мўъмин мусулмонлардан иборат бўлган бу диёр аҳллари! Бизлар ҳам иншааллоҳ сизлар ортларингиздан –бир кун бу ерга- келишимиз бор. Оллоҳ бизлардан аввал ўтганларни ҳам кейин ўтгувчиларни ҳам раҳм айласин. Оллоҳ таолодан ўзимиз учун, ҳамда сизлар учун офият тилайман . Изоҳ: Бу ҳадисни Бурайда ибн Хусайф ривоят қиладилар. Оиша онамиз Пайғамбар алайҳиссаломдан қабр зиёратидаги одоблар ҳақида сўраганларида, Пайғамбар алайҳиссалом шу дуони ўргатиб қўйган эканлар. Баъзи уламолар ҳадиснинг шарҳида: ўзимиз деган сўздан ҳали вафот қилмаган барча мусулмонларга ҳар қандай офат-балодан саломатлик тиланмоқда. Аммо охиратдаги офиятдан эса Оллоҳ уларни ҳисоб китобларини енгил қилишини ҳамда дўзах оташидан асрашини кўзда тутилмоқда! –дейдилар. Шунинг учун қабр зиёрат қилгувчи шахс учун зиёрат қилган қабр соҳибларига ва умуман барча вафот этган мусулмонлар ҳақига дуоларни кўпайтириши мустаҳаб бўлади! –дейдилар. Оллоҳ таоло бизлардан ўтган барча мўъмин мусулмонларни ўз раҳматига олсин! Қолганларни офиятда қилсин! Омин.