Маъноси: Эй Илоҳим! Уни мағфират қил! Эй Илоҳим! –савол-жавобда тилини- собит қил . 27. Оллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Оллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Оллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур. Бу оятнинг шарҳида Абдурраҳмон Саъдий раҳматуллоҳи алайҳи тафсир китобларида шундай марҳамат қиладилар: Оллоҳ таоло иймонли бандаларини, яъни ҳақиқий мўъминларни иймонлари туфайли, дунёда ҳар қандай шубҳа ва шаҳватдан асраб, ҳақ йўлида собит қадам қилгай. Охиратда эса, яъни қабрга қўйилаганда ҳам уни Мункар ва Накир исмли икки фариштанинг саволларига тўғри жавоб қилишида қўллаб қувватлайди!