Бисмиллаҳ -Оллоҳнинг номини ёдга олиб кираман! Парвардигоро! мен сендан шайтонларнинг эркагу аёлидан паноҳ беришингни сўрайман . Изоҳ: Баъзи уламолар айтадиларки: Ҳадисдаги хубс-дан мурод шайтонларнинг эркагидир хабоис эса уларнинг аёлларидир. Ҳожатхонага кирувчи уларнинг зиён-заҳматлари етишидан Оллоҳдан паноҳ сўраши лозим. Чунки ундай жойлар шайтонларнинг маконларидир. Улар кўпроқ ана шундай ифлос нажосат жойларда бўладилар, чунки Оллоҳнинг зикри ундай ерларда бўлмайди. Бу дуони Пайғамбар алайҳиссалом ўзлари ҳам ўқишликлари ҳақида уламолардан бирлари Ибн Мулаққин исмли киши шундай марҳамат қиладилар: Пайғамбар алайҳиссалом зотан шайтонларнинг зараридан Оллоҳнинг паноҳида эдилар, мисол учун у зот Ифрит исмлик шайтонни кечаси ушлаб олиб масжиднинг устунларидан бирига боғлаб қўймоқчи бўлган ҳам эдилар, кейин эса биродарим Сулаймон алайҳиссаломнинг Оллоҳга қилган дуоси ёдимга тушиб қолиб, бу шайтонни қўйиб юбордим! -деган эдилар. Хўш! ундай бўлса нима учун бу дуони ўқир эдилар? Сабаби шуки, муборак шахсиётларини Парвардигорга қул эканлигини бир тарафдан изҳор қилсалар, иккинчи тарафдан умматлари учун мана шундай гўзал таълимотларни амалий равишда етказар эдилар. Ва яна бу ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом Раббиларининг зикрида мудом бўлганликлари ва у зикрларнинг вақтларига ҳам қаттиқ эътибор берганликлари ҳам равшан кўриниб турибди.