Маййит қабрга қўйилаётган пайт ўқиладиган дуо.

1

Бисмиллаҳ –Яъни Оллоҳнинг исми ила ва Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатига мувофиқ –ўликни қабрга- қўяман. Изоҳ: Баъзи ривоятларда агар маййитларингизни қабрга қўйсангизлар, бисмиллаҳ ва ала суннати Росулиллаҳ! –денглар деб келган экан. Саҳобалардан бири мен Пайғамбар алайҳиссалом қабрга маййитни қўйганларида, ушбу дуони ўқиганликларини кўрганман! –дейди. Бу дуо ҳам маййитга манфаатли деб ҳисоб қилинади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом мазкур ҳадиснинг аввалида маййитни қабрга қўйилганда саҳобаларга қарата Оллоҳдан унга истиғфор сўранглар. Чунки у сўроқ-савол қилинади! -деган эканлар.

Zaker copied