Таъзия дуоси.

1

Маъноси: Оллоҳ олган нарсаси ҳам берган нарсаси ҳам ўзиникидир. Ҳамма нарса унинг ҳузурида маълум муддат ила белгилангандир. Сабр қил ва ажрни умид қил . Изоҳ: Усома инб Зайддан ривоят қилинади, айтадиларки: Бир куни Пайғамбар алайҳиссалом билан бирга ўтирган эдик. Тўсатдан у зотнинг қизларидан бирининг чопари келиб қолиб, ё Росулуллоҳ! Қизингиз мени сизнинг ҳузурингизга жўнатиб, сизни у зотнинг ҳузурларига боришингизни илтимос қилдилар! Сабаби у зотнинг бир қизчалари ўлим тўшагида ётибди! –деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом унга бориб, Оллоҳ олган нарса ҳам берган нарса ҳам ўзиникидир. Ҳамма нарса унинг ҳузурида маълум муддат ила белгилангандир. Сабр қилиб унинг ажрини умид қилинг, деб айт! –дедилар. Кўп ўтмай у одам яна Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига қайтиб келиб, Ё Росулуллоҳ! Қизингиз сизни келсинлар! –деб қасам ичаяптилар! –деди. Шундан сўнг Пайғамбар алайҳиссалом ўрниларидан турдилар, бизлар ҳам яъни ансорлардан бўлган бир жамоа турдик. Уйига кирган эдик, болани Пайғамбар алайҳиссаломга беришди. Бола у зотнинг қўйниларида жон бераётир эди. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам кўз ёши тўкдилар. Саъд ибн Убода ё Росулуллоҳ! Бу нимаси? –деди. Яъни бизларни сабрга буюра туриб ўзингиз йиғлайсизми? Гўё бу саҳоба сабрни йиғламаслик деб тушунган бўлса керак! –деб уламоларимиз изоҳлайдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу гумонни нотўғри эканлигини баён қилиш мақсадида, дарҳол бу Оллоҳ бандаларининг қалбига қўйган раҳматдир! Оллоҳ бандаларидан раҳмлиларини ўз раҳматига олади! –дедилар. Баъзи уламолар бу ҳадисдан бир нечта ҳикматларни истинбод қилиб, ўлим талвасасида ётганнинг олдига солиҳ кишиларни, яъни уларнинг дуо ва баракаларини умид қилган ҳолда чақиртириш жоиздир! –дейдилар. Ва Мўъмин биродарининг қасамидан барий қилиш ҳам мустаҳаб амалдандир. Яъни қасамини уддасидан чиқа олмаса, унга каффорат тўлаши вожиб бўларди, энди унинг мусулмон биродари зиммасидаги вожибдандирки, уни бу ўриндан халос этиши. Шунингдек мусибат кўрган кишининг ўлими келган пайт, сабрга чорлаш ҳам мустаҳабдир. Яна бу ҳадисдан ўликка йиғлаш жоизлиги, аммо қазои қадарга норозиларча дод фарёд кўтариши жоиз эмаслиги тушунилади! –дейдилар. وإن قال : [أعظم الله أجرك وأحسن عزائك وغفر لميتك] فحسن. Агар мана бундай деса ҳам яхши: Оллоҳ ажрингизни улуғ, азангизни яхши қилсин ва маййитингизни мағфират этсин . Изоҳ: Оллоҳ берган мусибатга сабр қилиб, унинг ажр савобига мушарраф бўлинг! Бу мусибатни чиройли қабул қилинг! Оллоҳ таолони ғазабини келтирадиган ноўрин сўзларни гапира кўрманг! ёки эътиқод қилманг. Оллоҳ маййитингизни мағфират қилсин.

Zaker copied