Гўдак жанозасида ўқиладиган дуолар.

1

Маъноси: Парвардигоро! Уни қабр азобидан асрагин . Ёки мана бундай деса ҳам яхши: Изоҳ: Абу Довуд Сунан ларига шарҳ бўлмиш Авнул Маъбуднинг муаллифи айтадиларки: Бу дуо Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилингандир. Саид ибн Мусаййаб айтадиларки: Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг орқаларида ҳеч бир гуноҳ қилмаган гўдак болага жаноза намози ўқиган эдим. У зот ўшанда Парвардигоро! Уни қабр азобидан асрагин! –деган эдилар. Эҳтимол Абу Ҳурайра Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан бирор ҳадис эшитган бўлсалар керакки, шунинг учун азобул қабр каттаю кичикка умумий деб эътиқод қилгандирлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: Агар банда қабрга қўйилса ва одамлар қайтишса, у уларнинг кавушларининг товушини эшитиб турган вақтдаёқ, унинг олдига иккита малоика кириб келади. Кейин эса уни ўтқизиб, унга мана бу одам ҳақида бирор нарса биласанми? -деб савол берадилар. Агар бу маййит мўъмин бўлса, дарҳол шаҳодат келтириб, у Оллоҳнинг қули в Росулидир! –дейди. Улар унга дўзахдаги ўрнингга қара! Оллоҳ сенга уни ўрнига жаннатни алмашлаб берди! –дейдилар. У икки ўринни ҳам кўради. Аммо мунофиқ ёки кофир бўлсачи, икки малоика унга мана бу киши ҳақида нима эътиқод қилардинг! –дейдилар. У эса ҳеч нарса билмайман, одамлар айтган нарсани мен ҳам айтиб юрардим! –дейди. Сўнг унга ҳеч нарса билмабсан ва тиловат ҳам қилмабсан!-ёки ҳақ йўлга эргашмадинг! –дейдилар. Кейин эса уни темир болғалар билан урилади . وإن قال : [اللهم اجعله فرطا وذخرا لوالديه وشفيعا مجابا اللهم ثقل به موازينهما وأعظم به أجورهما وألحقه بصالح المؤمنين واجعله في كفالة إبراهيم وقه برحمتك عذاب الجحيم وأبدله دارا خيرا من داره وأهلا خيرا من أهله اللهم اغفر لأسلافنا وأفراطنا ومن سبقنا بالإيمان] فحسن Маъноси: Эй Илоҳим! уни ота-онаси учун –охиратда- фарат –яъни захира ажр, дуоси мустажоб бўлган шафоатчи қилгин. Эй Оллоҳ! у туфайли ота-онасини савоб тарозуларини оғир қил! ва ажрларини катта қил! Уни солиҳ мўъминларга қўш ва Иброҳим алайҳиссаломнинг кафолатида қилгин ва раҳматинг ила жаҳаннам азобидан асрагин, унга унинг ҳовлисидан яхшироқ ҳовли, аҳлидан яхшироқ аҳл насиб этгин. Парвардигоро! Салаф -Ўтмишларимизни, фаратларимизни ва бизлардан аввал иймон келтириб ўтиб кетганларни мағфират қил . Изоҳ: Бу дуо ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан Саид ибн Мусаййаб ривоят қиладилар, айтадиларки: Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуга иқтидо қилиб, бир гўдакка жаноза ўқиганман! Шунда у зот мана шундай деган эдилар деб ушбу дуони зикр қиладилар. Тоййибий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: Фақатгина мана шу дуони ўқиш шарт эмас, балки шу борада келган дуолардан бирини ўқиса кифоя қилади .

2

Маъноси: Эй Илоҳим! Уни бизлар учун фарат ва салафу ажр қилгин . Изоҳ: Бу дуо Ҳасан басрий раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинган. У зот бир гўдак болага фотиҳа сурасини ўқиб, сўнг ушбу дуони ўқир эканлар. Қадимда араблар сафарга чиқсалар ва сувга муҳтож бўлсалар, улардан бири маркабини олдинга қараб чоптириб сув бор ерга етиб, сўнг карвон учун етарли миқдорда сув чиқариб олиб уларни кутиб турарди. Улар келганларида бемалол сувдан ичиб туяларини ҳам суғориб олардилар. Мана шу одамни фарат деб аташар эдилар. Ушбу ҳадисда фарат отасидан аввал вафот қилган, отаси унинг ўлимига сабр қилиб, Оллоҳнинг қазои қадарига рози бўлганлиги учун, Оллоҳ таоло унга ажр-савобларни улкан қилади. Гўё бу савоблар уни кутиб тургандир. Шунинг учун уни фарат-салаф ва ажр деб аталади. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган бир ҳадисда айтадиларки: Мен сизларнинг –яъни мўъминларнинг- ҳавз-кавсарда фаратингиз бўламан, яъни сизлардан аввал бориб у ерда сизларни кутиб тураман. Кавсар жаннатдаги ҳовуз бўлиб, ундан фақатгина мўминлар ичадилар. Ундан бир марта ичган одам асло чанқамайди. Ҳадиснинг давомида баъзилар мендан тўсилиб қолинадилар. Шунда мен булар менинг умматимдандирлар десам. Менга сиз дунёдан ўтканингиздан сўнг, булар нима ишлар қилганини билмайсиз! -дейилади. Ана шундай ҳолатга тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинглар –дедилар. Бу ҳадислардан Оллоҳ таолонинг бандаларига бениҳоя меҳрибончилигини ва унинг қонунлари жуда ҳам пухта, ҳукмлари ҳикмату манфаатдан асло холи эмаслигини англаб оламиз. Бандаси қандай мусибат чекмасин, албатта унинг ажр савобига эриштиргай. Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган бир муборак ҳадисда кимда ким уч фарзандидан айрилган бўлса, у жаннатга киришга ҳақли бўлгай! –дедилар. Шунда бир аёл ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам! агар икки фарзандидан айрилсачи? –деди. Пайғамбар алайҳиссалом икки фарзандидан айрилса ҳам! -дедилар. Бир фарзандидан айрилсачи? –деди. Пайғамбар алайҳиссалом бир фарзандидан айрилган бўлса ҳам! –дедилар.

Zaker copied