Маййитга жаноза намозида ўқиладиган дуолар.

1

Маъноси: Парвардигоро! Уни мағфират қилиб, раҳм айлагин! Ва унга офият бериб, уни афв этгин! Жойини мукаррам этиб, киришини осон қил! Ва оппоқ кўйлакни кирдан тозалангандек, уни ҳам сув, қор, дўл билан ювиб, гуноҳлардан поклагин. Унга, унинг ҳовлисидан гўзалроқ ҳовли, аҳлидан кўра яхшироқ аҳл, аёлидан кўра яхшироқ аёл насиб этгин! Ва жаннатга киргизгин, қабр ва дўзах азобидан сақлагин . Изоҳ: Авф инб Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича у зот айтадиларки: Бир марта Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намози ўқиганларида, мен у зотдан мана бу дуо ўрганиб олган эдим! –деб ушбу дуога ишора қиладилар. Сўнг айтадиларки: Ҳатто мен анашу маййит бўлганимда эди! -деб орзу қилиб қолдим!-дейдилар. Яъни бу саҳоба дуонинг гўзаллиги ва дуо қилаётган кишининг дуоси ижобатлигидан шундай орзуга борганлар. Уламолар айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони умматга дарс бўлсин учун қилган эдилар. Яъни бу фақатгина саҳобаларга хос эмас. Балки жамики қиёматгача келадиган мусулмонлар учундир. Агар дуо маййитга наф бермаганда эди. Унга жаноза намози ҳам ўқилмаган бўларди. Шунингдек ўлгандан кейин ҳам дафндан кейин ҳам дуо қилинмаган бўларди. Ҳадисларда хабар қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга маййитга сабот сўранглар! -деб буюрар эдилар. Гоҳида Эй Илоҳим! Уни дунё ва охиратда собит сўз билан қўллагин. Гоҳида эса учрашувда собит қил! -дер эдилар. Қабристонни зиёрат қилгувчига дуо қилиш жоизлиги ҳам маййитни бу дуодан манфаатланиши мумкинлигига далилдир. Шунинг учун Саҳиҳ Бухорий ва Саҳиҳ Муслим да келишича Пайғамбар алайҳиссалом мана бу қабрлар зулуматга тўладир. Оллоҳ мени уларга қилган дуоим туфайли бу қабрларни мунаввар қилиб туради! –деган эдилар. Саҳиҳ Муслим да қайсики мусулмон вафот қилса, унинг жанозасига Оллоҳга ҳеч нарсани ширк қилмайдиган қирқта эркак иштирок этса, албатта Оллоҳ таоло уларни унга шафоатчи эътиборида уларнинг дуоларини қабул қилгай! –деб марҳамат қиладилар .

2

Маъноси: Эй Илоҳим! Бизларни тирикларимиз ва ўликларимизни, шоҳид ва ғоибларимизни, кичик ва катталаримизни, эркак ва аёлларимизни мағфират қилгин! Эй Илоҳим! Бизлардан тирик қолганларни исломда қил! ўлганларни эса иймонда ўтказ! Эй Илоҳим! Унинг –ўликнинг- ажр-савобидан бизларни маҳрум этмагин! Ва ундан кейин, бизларни адаштирмагин ҳам . Изоҳ: Ибн Ҳажар Маккий раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: Кичик бола учун ҳам дуо қилинишидан мақсад унинг гуноҳларини мағфират қилиш учун эмас, балки даражасини кўтариш мақсадидадир . Шоҳидлардан мурод шу жанозага ҳозир бўлганлардир. Тоййибий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: Мана бу тўрта тоифаларни –тириклар ва ўликлар, шоҳид ва ғоиблар, кичик ва катталар, эркак ва аёллар- зикр қилинишидан мақсад жамики мусулмон эркак ва аёлларни қасд қилинмоқда . Мулла Али қори айтадиларки: Ўлим муқаддима бўлганлиги учун ҳам маййитларни иймон ва исломда ўлдиргин дейилмоқда .

3

Маъноси: Парвардигоро! Фалончининг ўғли фалончи, сенинг зиммангдадир ва паноҳ арқонингдадир. Уни қабр фитнасидан, дўзах азобидан асра! Сен вафо ва ҳақ эгасидирсан. Унинг гуноҳларини мағфират қил! ва уни раҳмтингга ол! Албатта сен кечирувчи ва раҳмли зотдирсан . Изоҳ: Баъзи уламолар айтадиларки: Жоҳилия даврида араблар ичида бир-бирларини талон-тарож қилиш, йўл-тўсарлик қилиш жуда авж олган эди. Шунинг учун сафарга чиқмоқчи бўлган киши сафаридан аввал борадиган макондаги қабиланинг саййидидан омонлик оларди, сўнг сафарга чиқарди. Кейин ўша ернинг ҳудудларидан чиқиб кетгунча бемалол юрарди. Мана шуни ҳаблул-живор яъни паноҳ арқони ёки омонлик деб номаланар эди . Албатта қабр азобидан ва дўзах оташидан сақлагувчи, мағфират қилиб, раҳм қилгувчи Оллоҳнинг ўзидир. Ундан ўзга бунга қодир эмас.

4

Маъноси: Парвардигоро! Қулинг, чўрингнинг ўғли раҳматингга муҳтож бўлди. Сен уни азоблашдан беҳожатдирсан. Агар у яхши бўлса ҳасанотларини зиёда қил. Агар у ёмон бўлса ёмонликларини афв этгил . Изоҳ: Оллоҳ таоло Моида сурасида Ийсо алайҳиссалом қавмлар ҳақида Оллоҳ таолога қилган дуоларини қисса қилади. Ийсо алайҳиссалом Оллоҳга мана шундай дуо қилган эдилар: 118. Агар уларни азобласанг, улар Сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан».

Zaker copied