Маъноси: Эй Илоҳим! фалончи бандангни -уни исмини ёдга олиб- мағфират қил! -дейди. Сўнг, Унинг мартабасини ҳидоят топганлар қаторига кўтаргин! Унинг ортидан қолган -аҳл-аёллари ва фарзандларига- ўзинг назоратчи бўлгин! Бизларни ҳам, уни ҳам мағфират қил! ва қабрини кенг қилиб, мунаввар қилгин . –дейди. Изоҳ: Абу Салама розияллоҳу анҳу вафот қилганда унинг хотини Умму Саламага оғир ботди. Умму Салама айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уйга кирдилар Абу Саламанинг кўзи очилиб қолган эди. Кўзини юмиб қўйдилар. Кейин айтдиларки: Агар руҳ олинса, кўз унга қараб қолади. Шу пайт уйдаги аҳл аёллар овозларини кўтариб йиғлаб юбордилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларингизга фақат яхши дуо қилинглар! Чунки Малоикалар айтган сўзларингизга шоҳид бўлиб қоладилар! –деб сўнг Эй Илоҳим! Абу Саламни мағфират қил! Ва мартабасини ҳидоят топганлар қаторига кўтаргин! Унинг ортидан қолганларига ўзинг назоратчи бўлгин! Бизларни ҳам, уни ҳам мағфират қил! ва қабрини кенг қилиб, мунаввар қилгин . –дедилар. Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳи айтадиларки: Бу ҳадисдан мусулмон киши аҳли аёли ва фарзандларига Оллоҳдан тавфиқ, рушд-ҳидоят, салоҳият, офиятни ҳамда улар дунё ва охират ишларида унга кўмакчи бўлишларини ёлвориб сўраши кераклиги аён бўлади. Закариё алайҳиссаломнинг дуоларига боқинг! У зот Оллоҳдан солиҳ фарзанд ва пок зурриёт тиладилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Анас розияллоҳу анҳуга унинг молини фарзандларини кўпайтиргин ва унга барака ато қил! –деб Оллоҳга дуо қилдилар .