Маъноси: « Албатта биз Оллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз» Илоҳим! Бу мусибатим –сабабли- менга ажр-мукофотни насиб эт! Ва менга ундан –яъни ажралган нарсамдан- яхшироғини тақдир қилгин. Изоҳ: Уламолардан бири бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қилади: Пайғамбар алайҳиссалом бизларга мусибат вақтида нима? дейишимиз кераклигини таълим қилдилар. Ва бу калимани мусибат кўрган киши учун, панагоҳ қилиб бердилар. Мусибатлар бир-биридан тафовутли бўлиб, энг даҳшатлиси киши динида мусибатланиши яъни динидан воз кечиши ёки сустлашишидир. Оллоҳ барчаларимизни ўзи асраб, сабр ва матонатли қилсин. Банда мусибат вақтида бу дуони ихлос билан ўқиса, кейин сабр қилиб, бунга Оллоҳдан савобни умид қилса, албатта Оллоҳ мусибатга рози қилдириб қўяди ва қиёматда эса ажру савобларга муяссар қилади. Шу билан у шайтоннинг ёмон умидини пучга чиқаради. Чунки шайтон бандани Оллоҳга шак келтиришига жуда ҳарисдир. Аммо банда мусибат келганда нодонлар каби жазавага тушиб, Оллоҳнинг қадарига рози бўлмаса, осий бўлади, ўзига жабр қилади холос . Қуртубий раҳматуллоҳи алайҳи тафсирларида шундай марҳамат қиладилар: Бу ҳадисда Оллоҳ таолонинг сабр қилгувчиларга башорат –суюнчилик- хабарини беринг! Деган оятига ишора бор. Ё бу мусибатга эваз берилади. Худди Умму Салам розияллоҳу анҳога берилгандек. Умму Салама розияллоҳу анҳонинг эри вафот қилганда уни Пайғамбар алайҳиссалом ўз никоҳларига олган эдилар. Ёки охиратда улкан савоб берилади. Ёки Оллоҳ таоло бандага икки неъматни ҳам насиб қилади .