Ўлим талвасасида ётган одамга талқин қилинадиган калима.

1

Маъноси: Кимнинг дунёдан чиқиб кетаётиб, охирги гапирган сўзи ла илаҳа илаллоҳ бўлар экан, албатта у жаннатга киради . Изоҳ: Имом Нававий раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссаломдан ўликларингизга яъни ўлим талвасасида ётган одамга калимаи шаҳодатни талқин қилинглар! –деган ҳадис ривоят қилинган. Бу сўзларининг маъноси дунёдан чиқиб кетаётганда охирги нутқлаган сўзи калимаи шаҳодат бўлсин! Ва ана шундай бўлишига ҳарис бўлинглар! -демакдир. Талқин қилишнинг ҳукми суннатдир. Чунки уламолар ҳаммаларининг фикрлари шу ҳукмга иттифоқ бўлган. Лекин унга бу калимани кўп такрор қилишни макруҳ деб ҳисоблайдилар. Ҳатто бу оғир ҳолатдаги киши ножўя сўзларни гапириб юбормасин. Қачоники талқин қилинса, албатта унинг ортидан бошқа сўз қўшиш даркор. Ана бундан сўнг қайта талқин қилиш мумкин. Яъни ҳар бир талқин орасига бошқа сўз киритмоқ лозим -дейдилар. Чунки кимнинг дунёдан чиқиб кета туриб нутқлаган охирги сўзи калимаи шаҳодат бўлар экан, албатта у жаннатда бўлгай . Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан кўплаб ҳадислар ворид бўлган .

Zaker copied