Маъноси: Эй Илоҳим! Мени мағфират қил! Раҳм айла! Ва Рафиқул Аълога етказгин . Изоҳ: Рафиқул Аълонинг маъносига келсак. Уламолар айтадиларки: Бу калима Оллоҳ таолонинг мана бу сўзидан олингандир: ﮁ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮀ النساء: ٦٩ 69. Кимда-ким Оллоҳ ва пайғамбарга итоат этса, ана ўшалар Оллоҳ инъомларига сазовор бўлган зотлар — пайғамбарлар ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидлар ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар эса энг яхши ҳамроҳлардир. Демак Рафиқ калимаси ҳамроҳ деган мазмунни англатади. Уламолардан бошқа бири эса бу ҳадисдаги Рафиқдан мурод жаннатдир –дейди. Яна бирлари эса етти осмонларнинг устидаги ўриндир ва у ўрин жаннатдир валлоҳу аълам! ваҳоказо. Оиша онамиздан бўлган ривоятда Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимларидан аввал бошларини кўкрагимга суяб эй Илоҳим! –деб манашу дуони айтганлари эшитдим! -дедилар. Бошқа ривоятда Оиша онамиз бу калима энг охирги нутқлари бўлган эди! –деган эканлар. Яна бу калиманинг изоҳида ҳамроҳлик ҳосил бўладиган ўринни ҳам айтишган. Яъни Жаброил, Исрофил, Мекоил каби улкан малоикалар билан жаннатнинг энг олий мақомларида бўладиган Пайғамбарлар жамоаси назарда тутилган! –дейдилар. Албатта Оллоҳ таоло бандаларига ҳамроҳ ва уларга яқиндир. Солиҳ бандаларини суяди, уларни ўзига яқин тутади ва улардан рози бўлиб амалларини қабул қилади. Уларга эҳсон, мулойимлик ва раҳм ила муомала қилади. Оллоҳга қарши бўлган осий бандаларини эса тавба қилишларига ва иймон келтиришларига чақиради. Оллоҳ ҳамма бандаларига ишларини осон қилувчидир, дуоларини ижобат қилгувчидир. Шоядки улар Оллоҳга инобат қилсалар. Унинг Росулига итоат қилсалар. У Оллоҳ ошкор сирда эҳсон қилгувчи Ҳамроҳдир. Унинг неъматлари комил, ҳикмати эса етук зотдир. Мўъмин бандаларини ўзининг неъмати ва раҳмати ила сарҳисоб қилгай. Кофирларни эса ўзининг адолати ва ҳикмати ила сарҳисоб қилгай .
Маъноси: Пайғамбар алайҳиссалом ўлим пайтларида қўлларини сувга ботириб, кейин қўлларини юзларига суртир эдилар. Ва Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ! албатта ўлимнинг сакаротлари – хушни йўқотадиган ҳоллари- бор! –дер эдилар. Изоҳ: Риёзус-солиҳин китобининг муаллифи айтадиларки: Бу дуо ҳаётидан умидини узган кишининг дуоси. Ҳаётдан умидсиз бўлишни фақатгина ўлими келган кишигина сезади. Аммо бундан олдин банда ҳар қанча касал бўлмасин, ўлими яқинлашганини билмайди. Чунки қанча-қанча инсонлар борки касали қаттиқлашиб, ҳатто унинг аҳли аёллари кафан хушбўй атр каби маййитга тааллуқли нарсаларни ҳозирлаб қўйганларида, тўсатдан бу касал ўзига кела бошлаган. Кейин эса бутунлай касалидан шифо топиб яна аллақанча умр кўрган. Дунёда сафарида ўлим хавф-хатарини ўз-кўзи билан шоҳиди бўлиб, сўнг Оллоҳнинг мадади ила офият топганлар оз эмаслар. Бунга бир мисол Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтадиларки: Оллоҳ бандасининг тавбасидан шунчалик хурсанд бўладики, худди бир чўлда маркабини таоми ва суви бирла йўқотиб қўйиб, сўнг уни ахтариб топа олмагандан кейин, бир дарахтнинг остида ўлимини кутиб ётган пайтда тўсатдан маркаби ўтлаб юриб шу дарахт остига келиб қолади. Шунда у дарҳол юганни олиб туясини боғлаб олади. Кейин хурсанд бўлганидан эй Илоҳим! Сен менинг бандамсан, мен эса сенинг Раббингман! –деган аъробийнинг хурсанд бўлганидек. Аслида шу сўзнинг аксини айтмоқчи бўлади. Лекин қаттиқ хурсандчиликдан адашиб кетади . Бу одам ҳам ҳаётидан умидини узди. Лекин ҳақиқий умидсизлик эмас бу, балки нисбийдир. Яъни кўз ўнгида кўриб турган аҳволига нисбатандир. Аммо ҳақиқий умидсизлик руҳ ҳалқумга ҳозир бўлгандадир. Ана шундай пайт келганда бу дуони ўқиш тавсия қилинади.
Маъноси: Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Оллоҳ улуғдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! У ёлғиз, унинг шериги йўқдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Барча мулк уникидир, ҳамма ҳамдлар унга хосдир. Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Куч-қудрат ҳаммаси ундадир . Изоҳ: Албатта бу калималар иймонни собит қилгувчи, қазои қадарга рози қилгувчи, жаннатга эшигига калит бўлгувчи ва мусулмонлик аломати бўлган калималардир. Бу калималарнинг ана шундай оғир дамларда манфаати жуда катта бўлади.