Бемор кўриш учун борилганда ўқиладиган дуолар.

1

Маъноси: Ҳечқиси йўқ, худо ҳоҳласа яхши бўлиб кетасиз -деб таржима қилади баъзи уламолар бошқа баъзилари эса гуноҳлардан пок бўласиз! –дейишади. Нима қилганда ҳам бемор учун сихат-саломатлик тиланмоқда. Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бир куни касал бўлиб ётган аъробийни зиёрат қилдилар. У зотнинг одатлари агар бемор зиёрат қилсалар, ҳечқиси йўқ, худо ҳоҳласа яхши бўлиб кетасиз! –дер эдилар. Унга ҳам шу дуони айтган эдилар. Уламолар шу ҳадисдан Имом яъни раҳбар киши қарамоғидаги кишиларнинг аҳволидан хабар олиши, агар касал бўлса, зиёрат қилиши айб эмас, балки савобли амалдир. Гарчи у аъробий ахлоқсиз бўлса ҳам. Шунингдек олим киши ҳам жоҳилни зиёрат қилиши улуғ амалдир! –дейдилар. Бемор кўриш одобларидан киши агар ҳаста кишини зиёрати учун борса, унинг олдида узоқ вақт ўтирмайди. Ва унинг олдида ўлим ҳақида сўз очмайди. Балки шифо топиб кетасиз! -деган мазмундаги сўзларни айтади.

2

Бу дуони етти бор такрор этади. Маъноси: Улуғ Оллоҳдан, Аршнинг Раббиси бўлган зотдан сизга шифо беришини тилайман . Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом қайсики мусулмон бир мусулмонни касаллиги туфайли зиёрат қилиб, етти марта Улуғ Оллоҳдан, Аршнинг Раббиси бўлган зотдан сизга шифо беришини тилайман! –деса, албатта Оллоҳ унга шифо бергай. Модомики ажали келмаган бўлса! –деб марҳамат қиладилар. Уламолар айтадиларки: Бундай дуо қилиш зиёратчининг ажрига ажр қўшадиган омилдир. Аммо касалга эса касаллик гуноҳлари учун каффорот бўлади. Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломдан бир қанча ҳадислар ривоят қилинган. Лекин бундай улкан савобларга эришиш учун, баъзи шартларга риоя қилиши керак бўлади. У шартлар касаллик вақтида ҳам ибодатини қўймаслиги яъни қўлидан келганича бажариши керак, аммо қодир бўлмаса шифо топгандан кейин қазо қилиб ўтайди. Ва Оллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмайди. Бировларга касалини шикоят қилмайди, магар солиҳ кишига айтиши мумкин, шунда ҳам унинг дуо қилиши умидида айтади. Оллоҳ таоло ҳақида ножўя сўзларни айтиб қўйишдан жуда эҳтиёт бўлиб, Оллоҳ таолони барча махлуқотларнинг Раббиси эканлигини, у ҳоҳлаган нарсани қилишини эсидан чиқармай туради. Касаллик бергувчи ҳам Оллоҳ, шифо ато қилгувчи ҳам Оллоҳ эканлигини эътиқодидан узоқ қилмай, қазои-қадарга рози бўлади.

Zaker copied