Маъноси: Парвардигоро! Мени, Ҳалолинг ила ҳаромдан, фазлинг ила ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин . Изоҳ: Абу Воил раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, айтадиларки: Бир киши Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига келиб, мукотабадаги қарзимни ўташда менга ёрдам қилинг! –деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу менга Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган бир нечта калималарни сенга ўргатиб қўяйми? Агар қарзларинг тоғ баробарича бўлса ҳам Оллоҳ сендан уларни адо қилади! –деб, сўнг шу дуони ўргатдилар .
Маъноси: Эй Илоҳим! Менга ташвишу маҳзунликдан, ожизликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзни кўпайиб кетишидан, эркакларнинг менга зўравонлик қилишларидан, паноҳ беришингни сўрайман . Изоҳ: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳага менга хизмат учун бир бола олиб келгин! –дедилар. Анас розияллоҳу анҳу айтадиларки: Сўнг Абу Толҳа мени маркабга мингаштириб олиб келдилар. Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга йўлма-йўл хизмат қилиб келдим. Қаерда тўхтасалар ўша ерда албатта ушбу дуони ўқиганликларини эшитдим. Хизматда давом этиб келдим хатто хайбардан ҳам қайтдик. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам София бинти Ҳуяй билан қайтдилар. Уни мана шу жангда қўлга киритган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом унга парда тутиб, сўнг уни ўзлари билан маркабга мингаштирганликларини кўрардим. Саҳбо га етиб келганимизда теридан ишланган дастурхонга ҳайс –туйилган ҳурмога сариқёғ қўшиб ишланган таом- қўйиб, менга одамларни чақир! -дедилар. Мен одамларни чақирдим. Улар овқатландилар. Мана шу Пайғамбар алайҳиссаломнинг Софияга қилган никоҳ валималари эди. Сўнг йўлда давом этдилар. Ҳатто уҳуд тоғига етиб келганларида, бу тоғ бизни яхши кўради, биз ҳам уни яхши кўрамиз! -дедилар. Мадинага яқинлашганларида Эй Илоҳим! Мен Мадинани, икки тоғи оралиғини ҳаром ери қиламан! Худди Иброҳим алайҳиссалом Маккани ҳаром ери қилгандек! Илоҳим! Аҳли Мадина учун муд –чамаси бир литр бўлган ўлчов бирлиги- ва соъларида –соъ эса уч ёки тўрт литрга баробар ўлчов бирлигидир, бу ўлчов идишларида буғдой каби дон-дунларни ўлчашар эди- барака ато қил .