Иймонида шак бўлаётган киши айтадиган дуолар.

1

Аввало истиъоза – Аъузу биллаҳни зикр қилади. Сўнг қалбидаги кечаётган ҳар хил ўйлардан ўзини тўхтади. Кейин Аманту биллаҳ ва Росулиҳи –дейди. Кейин эса Оллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқийди.

2

Аввало истиъоза – Аъузу биллаҳни зикр қилади. Сўнг қалбидаги кечаётган ҳар хил ўйлардан ўзини тўхтади. Кейин Аманту биллаҳ ва Росулиҳи –дейди. Кейин эса Оллоҳ таолонинг қуйидаги оятини ўқийди.

3

Маъноси: Аввал ҳам, охир ҳам, зоҳир ҳам, ботин ҳам Унинг Ўзидир. У барча нарсани билгувчидир . Изоҳ: Уламолар бу ҳадисдан мана бу тўрта сифатни Оллоҳ таолонинг сифат ва исмларидан эканлигини маълум қиладилар. Ва Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатларни бошқа ҳадисларда келишича Ал-Аввал яъни унга ҳеч нарса тақаддум қила олмайди. Ал-Охир эса ундан кейин ҳеч нарса бўлмас. Ал-Зоҳир яъни ундан устун ҳеч нарса йўқ. Ал-Ботин ундан яқинроқ ҳеч нарса йўқ! –деб тафсир қилганлар! –дейдилар. Ибн Жарир Тобарий раҳматуллоҳ алайҳи Ал-Зоҳирнинг маъноси: Оллоҳ ҳамма нарсага зоҳир, ҳамма нарсадан олий ва ундан олий нарса йўқ! –дейдилар. Ибн Қайм раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: Ал-Зоҳир исми Оллоҳдан ўзгани олий эмаслигини тақозо қилади. Балки Оллоҳнинг ўзгинаси ҳамма нарсадан олийдир. Кимики унинг олийлигини инкор қилса, унинг зоҳир исмини инкор қилган бўлади. Саъдий раҳматуллоҳ алайҳи айтадиларки: Ал-Зоҳир Оллоҳнинг ўта буюк сифати эканлигига ва ундан бошқа ҳамма нарса унинг буюклиги олдида арзимас эканлигига далолат қилади. Ал-Ботин эса сиру асрорларни билгувчи ва ҳар қандай махфий нарсадан хабардор зотдир. . Тобарий раҳматуллоҳ алайҳи Оллоҳнинг Ал-Ботин сифати ҳамма нарсага энг яқин бўлган ва ундан хабардордир деган маъно бўлади! -дейдилар. Чунки Оллоҳ таоло Биз унга (бандага) жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз . –деб марҳамат қилган. Зажож Ал-Ботиннинг шарҳида шундай дейдилар: Оллоҳ ҳамма ишларнинг уст ва ички сирларини билади. Унга ҳеч нарса махфий эмас .

Zaker copied