Маъноси: Эй Илоҳим! Менга улардан ўзинг ҳоҳлаган нарса билан кифоячи бўлгин . Изоҳ: Саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинишича Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: Сизлардан аввалда яшаб ўтган даврда бир подшоҳ бўлган эди. Унинг бир сеҳргари бор эди. Иттифоқо бу сеҳргар кексайиб қолади. Кейин Подшоҳга мен қариб қолдим. Менга биронта бола топсангиз! мен унга сеҳр илмини ўргатиб қўярдим! –деди. Подшоҳ унга бир бола жўнатади. Бу бола сеҳргардан таълим олиш учун борадиган йўлида бир роҳибга дуч келиб қолади. Кейин унинг олдида ўтириб, сўзларига қулоқ солиб кўради. Шундан сўнг ҳар гал сеҳргарга йўл олса, роҳиб билан учрашиб унинг олдида ўтириб, сўзларига қулоқ тутадиган бўлиб қолади. Роҳибнинг ҳузурида бўлиб, сўнг сеҳргарга келса, сеҳргар уни нимага кеч қолдинг? -деб уради. Бу ҳолни роҳибга сўзлаб беради. Шунда роҳиб унга агар сеҳргардан қўрқсанг, аҳлим ушлаб қолишди! -дегин. Агар аҳлингдан қўрқсанг, сеҳргар ушлаб қолди дегин! –дейди. Бир куни мана шундай қилиб йўлида кетаётган эди. Одамларнинг йўлини тўсиб турган бир баҳайбат ҳайвонга дуч келиб қолади. Ўзига ўзи ана энди синаб кўраман ким ҳақда эканлигини, сеҳргар афзалмикан ё роҳибми?билиб оламан! –дейди. Сўнг бир тошни олиб Эй Илоҳим! Агар сенга сеҳргардан роҳиб суюкли бўлса, мана шу тош билан бу ҳайвонни қатл эт! Ва одамлар эсон-омон ўтиб кетсинлар! –деб тошни унга отган эди. Ҳайвон ўлиб, одамлар эсон-омон ўтиб кетдилар. Кейин бола роҳибга бориб бўлган қиссани айтиб беради. Роҳиб унга эй ўғилчам! сен бугун мендан афзал бўлиб қолдинг! қилган ишингга қойилман! Аниқки сен имтиҳон қилинасан, ана шунда менга уларни йўллаб қўймагин!–деди. Бола мохов ва териси оқариб қолган оғир касалларни ҳам даволай бошлади. Буни подшоҳнинг кўр бўлиб қолган маслаҳатчиси эшитиб қолиб, у ҳам бир қанча ҳадялар билан боланинг олдига боради. Ва унга агар мени шифоласанг, сенга мана бу нарсаларни ҳадя қиламан! –дейди. Бола мен ҳеч кимни шифолай олмайман! Барчага шифо бергувчи фақатгина Оллоҳдир! Агар сиз Оллоҳга иймон келтирсангиз, Оллоҳга дуо қиламан, у сизга шифо ато қилгай! –деди. Шунда у Оллоҳга иймон келтиради. Ва Оллоҳ таоло унга шифо беради. Сўнг у подшоҳнинг ҳузурига келиб, одатдагидай ўз ўрнига ўтиради. Подшоҳ унга кўзингни ким даволади? –деди. У Раббим деб жавоб қилди. Подшоҳ ҳали сени мендан бошқа ҳам илоҳинг борми?-деди. У ҳа! У Илоҳ менинг ҳам сизнинг ҳам Раббингиздир! –деди. Подшоҳ уни азоблай кетди. Ҳатто болани айтиб берди. Болани дарҳол тутиб келинди. Подшоҳ болага эй ўғилчам! Сеҳр илмида мохов ва оқарганларни ҳам даволашгача етиб борибсанми?-деди. Бола йўқ! мен ҳеч кимга шифо бера олмайман! Балки Оллоҳ таолонинг қўлидадир шифо! –деди. Подшоҳ болани ҳам азоблайверди, ҳатто бола ҳам роҳибни айтиб берди. Подшоҳ роҳибни тутиб келтириб, уни динидан воз кечишга зўрлади. Роҳиб бундан бош тортгач, катта арра олиб келиб роҳибнинг бошига қўйиб уни иккига аралаб ташлади. Кейин эса подшоҳнинг маслаҳатчисини олиб келинди. Унга ҳам динингдан қайт! -деб дўқ-пўписа қилди. Унинг ҳам бошига арра қўйиб тортдилар, у ҳам иккига бўлинди. Сўнг болани келтирдилар. Уни ҳам динидан қайтишга мажбурладилар. Бола ҳам уларнинг айтган сўзларига кўнмади. Подшоҳ болани ўз одамларидан бир нафар кишиларнинг қўлига топшириб, буни фалон ерга олиб боринглар! Кейин ўша ердаги тоғнинг чўққисига олиб чиқинглар, агар динидан қайтса қайтди. Агар қайтмаса, уни тоғнинг чўққисидан улоқтириб юборинглар! –деди. Улар уни ўша айтган жойга олиб бориб, уни тоғнинг чўққисига олиб чиқдилар. Бола Эй Илоҳим! Менга улардан ўзинг ҳоҳлаган нарса билан кифоячи бўлгин!-деди. Тоғ бир силкиниб уларни ҳаммасини улоқтириб юборди. Бола эса подшоҳнинг ҳузурига оёғи билан юриб келди. Подшоҳ унга шерикларинг қани? –деди. Бола Оллоҳ мени уларнинг қўлидан асради! –деди. Подшоҳ болани бошқа гуруҳнинг қўлига топшириб, уларга буни кемага миндириб денгизнинг ўртасига олиб боринглар, агар динидан қайтса қайтди, агар қайтмаса денгизга чўктириб юборинглар! –деди. Улар болани денгизнинг ўртасига олиб борганларида бола:- Эй Илоҳим! Менга улардан ўзинг ҳоҳлаган нарса билан кифоячи бўлгин!-деди. Шунда кема тўнтарилиб ҳаммалари чўкиб кетдилар. Бола эса яна подшоҳнинг ҳузурига оёғи билан юриб келди. Подшоҳ шерикларинг қани? –деб сўради. Бола Оллоҳ менга улардан кифоячи бўлди! –деди. Кейин унга сен мени ҳаргиз ўлдира олмайсан! Магар мен айтган нарсани қилсанг, ўлдира оласан! –деди. Қандай қилиб?- деб сўради подшоҳ. Бола одамларни барчасини бир ерга тўплайсан, мени ҳурмо дарахтининг илдизидан ясалган дорга боғлайсан, сўнг менинг ўқ ёйимдан бир ўқ олиб камонга қўясан, кейин эса боланинг Раббиси, Оллоҳнинг исми ила деб ўқ узасан! Агар мана шундай қилсанг, мени ўлдира оласан! –деди. Подшоҳ одамларни барчасини бир ерга жамлаб, болани айтган дарахтнинг илдизига боғлади, сўнг унинг ўқ ёйидан бир ўқ чиқариб камонга қўйди. Сўнг боланинг Раббиси, Оллоҳнинг исми ила деб камон ўқи узди. Камон ўқи боланинг пешонасига тегди. Бола пешонасини ушлаб ўлди. Одамлар эса боланинг Раббисига иймон келтирдик! –дедилар. Подшоҳга сен хавфу хатар қилган нарса ҳосил бўлди! Оллоҳ сен ҳоҳламаган нарсани туширди! –дедилар. Подшоҳ чуқурлар қазишни буюрди. Чуқурлар қазилиб унда гулханлар ёқилди. Сўнг кимики динидан қайтмаса, уни бу гулханларга ташланглар! –деди. Ана шундай ҳам қилинди. Шу аснода бир аёлни гулханга олиб келдилар. Унинг қўлида гўдак фарзанди бор эди. Аёл ўзини четга тортди. Шунда унинг чақалоғи онажон сабр қилинг сиз ҳақдасиз! –деди .