Маъноси: Эй Китоб нозил қилгувчи! Тез ҳисоб қилгувчи Илоҳим! Бу тўпларни мағлуб қилгил! Эй Парвардигорим! Уларни мағлуб қилгин ва даҳшатга солгин . Изоҳ: Қурайш қабиласи Макка атрофидаги кўпчилик араб қабилаларни Мусулмонларнинг зиддига тезлаб ўн мингдан кўпроқ жангчилар билан Мадинага юриш қиладилар. Шунинг учун бу жангчиларни аҳзоблар яъни тўплар деб номланган. Ҳатто бу ном қуръони каримда ҳам зикр қилиниб бир сурани анашу исм билан аталган. Ўшанда мусулмонларнинг ададлари уч мингдан ортиқроқ эди. Мусулмонлар Мадинада душман йўлига Салмон Форисийнинг маслаҳатларига кўра катта хандақ яъни чуқур қазиб оладилар. Қурайш Мадинага етиб келиб бу хандаққа дуч келади. Кейин ҳар қанча уринишмасин бу хандақдан ўта олмайдилар. Сўнг ноумид бўлган ҳолларида ортларига қайтадилар. Саҳиҳ Бухорий ва Саҳиҳи Муслим да Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу аҳзобларга дуоибад қилганликларини хабар қилинади. Бу маъракада Қурайш ва улар билан бирга юриш қилганлар ҳеч қандай уруш қила олмай ватанларига ноумид бўлган ҳолларида қайтадилар. Бу жангда Оллоҳ таоло мусулмонларга кифоя қилганини қуръони каримда миннат қилади. Муҳаммад инб Исҳоқ айтадиларки: Хандақ аҳли Хандақдан қайтганларида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: Энди Қурайш бу йилдан кейин сизларга ғазот қила олмайди. Балки сизлар уларга ғазот қиласизлар . Ҳақиқатдан ҳам Қурайш бундан кейин ғазот қила олгани йўқ. Балки мусулмонлар Маккага юриш қилиб Оллоҳнинг изни ила Маккани фатҳ қилдилар .