Маъноси: Эй Осмонлару ернинг, ҳамда улуғ аршнинг Раббиси бўлган Илоҳим! Фалончининг ўғли фалончидан ва унинг сенга махлуқ бўлган гуруҳларини менга зулм қилишларидан, ёки туғёнкорлик қилишларидан ўзинг мени асра! Сенинг паноҳинг нақадар улуғ! Сенга бўлган мақтовлар ҳам беадад кўп. Ва сендан ўзга илоҳ йўқ . Изоҳ: Ибн Аббос ва Ибн Масъуддан ривоят қилинишича, айтадиларки: Агар Имом сенга зулм қилишидан қўрқсанг ёки нима нарсадан қўрқсанг манашу дуони ўқигин .
Маъноси: Оллоҳ улуғдир! Оллоҳ барча махлуқотлардан азиздир! Ва Оллоҳ мен қўрқаётган ва эҳтиёт бўлаётган нарсадан азиздир. Эй Етти осмонларни ерга тушиб кетишидан сақлаб тургувчи ягона Оллоҳ! фалончи бандангнинг ёмонлигидан ва унинг инсу жиндан иборат бўлган лашкарлари ва малайларининг ёмонлигидан менга паноҳ бергин! Сенга бўлган Мақтовлар нақадар кўпдир. Паноҳинг азиз, исминг мубораклидир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир . Ушбу дуони уч бор такрор этади. Изоҳ: Жобир инб Абдуллоҳдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадиларки: Агар банда уйига кирса ва тўшагига ётмоқчи бўлса, унинг фариштаси ва шайтони шошиб келади. Шайтони ёмонлик билан якунлансин! - дейди. Фариштаси эса охири бахайр бўлсин! -дейди. Агар банда Оллоҳни ёдига олса, фаришта шайтонни ҳайдаб юборади. Сўнг бу бандани кечаси билан қўриқлаб чиқади. Агар уйқусидан уйғонса, дарҳол унга фаришта ва шайтон келади. Агар у ўлганимдан кейин жонимни қайтариб берган, уйқусида ўлдирмаган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин деса, ва ушбу оятни ҳам ўқиса, сўнг тўшагидан туриб кетиб кейин вафот қилса шаҳид бўлади .