Душман ёки султонга йўлиққанда ўқиладиган дуолар.

1

Маъноси: Парвардигоро! Биз сени уларнинг бўйинларига –яъни олди тарафдан- қўямиз ва уларнинг ёмонликларидан паноҳ беришингни тилаймиз . Изоҳ: Бошқа ривоятларда келишича Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони душманга йўлиққанда ёки бир қавмнинг ёмонлигидан хавф хатар қилганларида ўқир эканлар. Абу Довуднинг Сунан ларининг шарҳида Айний раҳимаҳуллоҳ бу ҳадисга шундай изоҳ берадилар: Биз Сени уларнинг бўйинларига қўямиз! –деган сўз уларнинг олдиларига рўпараларига қўямиз демакдир. Чунки душманга йўлиққанда юзма-юз бўлинади. Бу дуонинг мазмуни яъни улар бизларга ҳужум қилишни ирода қилган тарафдан уларни ушлагин эй Оллоҳ! Улар келаётган тарафдан бизларга ҳимоячи бўлгин! Уларнинг макр-ҳийласини фақатгина ўзинг радъ этишга қодирсан . Гўёки улар қазиган чуқурга ўзларини туширгин дегандек. Валлоҳу Аълам.

2

3

Маъноси: Оллоҳ кифоя қилгувчимиздир. Ва у қандай ҳам яхши вакилдир . Изоҳ: Уламолар айтадиларки: Бу дуони Иброҳим алайҳиссалом гулханга ташланганда айтдилар. Имом Бухорий Ибн Аббосдан келтирган ривоятда айтадиларки: Иброҳим алайҳиссалом ўтга ташланганда охирги айтган нутқи манашу сўз бўлган эди . Оллоҳ таоло бу қиссани қуръони каримда ўзи ҳикоя қилган. Шунингдек Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу сўзни айтган эдилар. Батафсилроқ айтганда Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг асҳобларига Абу Суфён ва унинг одамлари мусулмонларга қарши жангга отланишгаликлари хабари етганда. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Асҳоблари Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, Зубайр, Саъд, Толҳа, Абдурраҳмон ибн Авф, Ҳузайфа ибн Ямон, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Убайда инб Жарроҳлар билан биргаликда етмишда отлиқ бўлиб Мадинадан ташқарига чиқиб, Ҳамроил Асад деган ерга етиб келдилар. У ер Мадинадан уч мил узоқликда эди. Сўнг Оллоҳ таоло Абу Суфённинг қалбига қўрқув солди. У яна келган тарафига яъни Маккага қайтиб кетди. Йўлда Абдул Қайснинг карвонига йўлиқиб қолади. Уларга қаерга кетаяпсизлар! -деди. Улар Мадинага дейишди. Шунда Абу Суфён уларга мени номимдан Муҳаммадга бир хат етказа оласизларми? -Деди. Улар ҳа! –деб жавоб қилдилар. У айтдики: Агар Муҳаммадни учратсангизлар унга айтингларки: Бизлар унга ва унинг асҳобларига юриш қилиш учун таёрланиб қўйганмиз! Ҳаммаларини қириб ташлаш учун таёрмиз. Карвон йўлга чиқиб Ҳамроиул Асадга етиб келади. У ерда карвон асҳоблари Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг асҳобларига дуч келадилар. Ва у зотга Абу Суфён айтган сўзни хабар қиладилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасбуналлоҳу ва Неъмал Вакил -деб ушбу сўзни айтдилар. Бу қисса юриш ва тафсир китобларда жуда кенг кўламда ёритиб берилган. Бу икки қиссадан бу дуонинг нақадар фазли улкан эканлиги маълум бўлди. Ва у Пайғамбарлардан Иброҳим ва Муҳаммад алайҳимассаломнинг дуолари эканлиги ҳамда бу дуони оғир ҳолатларда айтилиши муҳим эканлиги ҳам маълум бўлди .

Zaker copied