Маъноси: Улуғ ва Ҳалим Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Аршнинг Улуғ Раббисидан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Осмонлару ернинг Раббиси ва аршнинг Раббиси бўлган Карим Оллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ . Изоҳ: Ибн Аббосдан ривоят қилинишича, у зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бу дуони қайғу пайтларда ўқир эдилар. Тобарий айтадиларки: Салафлар Оллоҳ уларни раҳматига олсин! Бу дуони ўртага қўйиб дуо қилар эдилар яъни васила қилиб тилакларини сўрардилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда у зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссаломни бирор бир иш хаёлларини паришон қилса, яъни ваҳимага солиб бошларини қотирса, шу дуони ўқир эдилар .
Маъноси: Эй Илоҳим! Раҳматингдан умидворман. Мени бирор лаҳза ҳам ўзимга топшириб қўймагин! Ва барча ишларимни ўзинг раво қил! Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ . Изоҳ: Имом Розий айтадиларки: Қайсики мусулмон бу дуони солиҳ ва содиқ ният билан айтар экан, албатта Оллоҳ таоло унинг дуосини ижобат қилади. Чунки у зорлик билан қалби синиқ ҳолатда дуо қилганлиги учун Оллоҳ ўзи қуръонда хабар қилганидек у бандадан дуони қабул қилади . Қатода айтадиларки: Оллоҳ таолонинг мана бу ояти нозил бўлганда: ﮁ ﯮ ﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﮀ الإسراء: ٧٤ 74. Агар Биз сизни (ҳақ йўлда) собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди. Пайғамбар алайҳиссалом эй Илоҳим! Мени кўз очиб юмгун қадар ҳам ўзимга топшириб қўймагин! –дедилар.
Маъноси: Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Сен барча айб-нуқсонлардан покдирсан. Албатта мен ўзимга жабр қилгувчилардан бўлдим . Изоҳ: Уламолар айтадиларки: Бу калималар агар хушуъ ва хузуъ яъни уйғоқ қалб билан ва Оллоҳга тавҳидни таҳқиқ қилган ҳолда ўқилса, дунёда қайғуларни кетказишда ва охиратда раҳмату олий даражаларга эга бўлишда жуда катта аҳамияти бор. Юнус алайҳиссалом бу дуони китнинг қорнида ўқиган эдилар. Бу Пайғамбарнинг қилган дуосининг маъноси эй Оллоҳ! Сен инсонни балиқнинг қорнида ҳам сақлашга қодирсан, сендан ўзгаси бунга қодир эмас. Мен заиф бечорадирман ўзимга жабр қилиб қўйдим. Ҳасан айтадиларки: Кимики ўзининг заифлигига иқрор бўлса қилган гуноҳини тан олса албатта дуоси ижобат бўлади. Оллоҳ Юнус алайҳиссаломдан дуосини қабул қилди. Фиравндан эса қабул қилмади. Чунки Юнус алайҳиссалом ўз гуноҳларига иқрор бўлдилар. Фиравн эса айбига иқрор бўлмади . Бир киши Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб Ё Росулуллоҳ! Бу Юнус алайҳиссаломга хосми ёки ҳамма мўъминларга ҳам мумкинми?-деди. Пайғамбар алайҳиссалом бу барча мўъминларга ҳам тааллуқли! Оллоҳ таоло қуръони каримда: ﮁ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮀ الأنبياء: ٨٨ Шунингдек Биз мўъминларни ҳам қутқарурмиз Деганини билмайсанми? –дедилар. Ибн Баттол айтадилар, у кишига Абу Бакр Розий хабар қиладилар. У зот яъни Абу Бакр Розий айтадиларки: Мен Исбаҳонда Абу Нуаймнинг уйида ҳадис ёзиб юрган кезларимда, у ерда бир шайх бўлар эди. Унинг исми Абу Бакр ибн Али эди. Фатво иши унинг қўлида эди. Бир куни уни олиб кетиб қамаб қўйишди. Кейин эса мен бир туш кўрдим. Тушимда Пайғамбар алайҳиссаломни кўрдим. Жаброил у кишининг ўнг тарафларида лабларини тинмай тасбеҳ билан қимирлатиб турган эканлар. Пайғамбар алайҳиссалом менга Абу Бакрга айтиб қўй! Саҳиҳул Бухорийда ривоят қилинган қайғу дуосин ўқисин! Чунки у дуо сабабли Оллоҳ қайғуларни кетказади! –дедилар. Тонг оттиргач дарҳол унинг ёнига бордим-да тушимни айтиб бердим. У дуо қилган эди кўп ўтмай озод этилди . Ибн Абу Дунё Шиддатдан сўнг келувчи кенглик деб аталмиш китобларида Абдулмалик ибн Умайрдан ривоят қиладилар. У айтадики: Валид ибн Абдулмалик Усмон ибн Ҳаййонга хат ёзиб жўнатади. Хатда Ҳасан инб Ҳасанни юз дарра ургин! –дейди. Бунга мувофиқ бўлиб, уни тутиб келишларини талаб қилади. Сўнг уни олиб келишади. Унинг олдига Али ибн Ҳусайн келиб Эй!Амакимнинг ўғли фараж дуосини ўқинг! Оллоҳ сизга нажот бергай! –деди. Шунда у ўша дуони айтган эди. Усмон бошини бир кўтариб бу ҳақда айтилган сўзлар бўҳтонга ўхшаяпти, қўйиб юборинглар уни!-деди .
Маъноси: Оллоҳ, Оллоҳ Раббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмасман . Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом эшикнинг икки кесакисини ушладилар, биз ўшанда уйнинг ичида эдик. Кейин айтдиларки: Эй Бани Абдулмутталиб! Ҳозир ичларингизда сизлардан бошқа киши борми? Улар ҳа! синглимизнинг ўғли бор! -дедилар. Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қавм қизининг ўғли ўша қавмдандир! –дедилар. Сўнг Пайғамбар алайҳиссалом уларга шундай дедилар: Эй Бани Абдулмутталиб агар сизларга бир қайғу келса ёки бир бало нозил бўлса ёки бир мусибат тушса, Оллоҳ Оллоҳ Раббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмасман! –денглар .