Ташвиш ва хафалик ҳолларда ўқиладиган дуолар.

1

Маъноси: Эй Илоҳим! Мен сенинг қулингдирман. Қулингни ўғлиман. Чўрингни ўғлиман. Пешонам сенинг қўлингдадир. –яъни мен сенинг ҳукминг остидадирман- Ҳукминг менинг –устимда- жорийдир. Менинг устимда қилган қазоинг адолатдир. Сен ўзингни номлаган ёки китобингда нозил қилган, ёки халқингдан бировга билдирган, ёки сенинг ҳузурингда, ғайб илмингда беркитиб қўйган ҳар бир исмларинг билан сендан қуръонни қалбимнинг баҳори, кўнглимнинг нури, ва хафалигимни жилови, ғамимни аритгувчи қилишингни сўрайман . Изоҳ: Баъзи шарҳловчи уламолардан: Мен сенинг қулингман! қулингни ўғлиман ва чўрингни ўғлиман! -деган сўз ниҳоятда даражада ўзини қул эканлигини эътироф этиш демакдир. Чунки қулингман! -деб кифояланмади, балки ота ва онасини ҳам қуллар эканлигини, ўзини эса ўша қулларнинг фарзанди эканлигини тан олаяпти, албатта бу ўта ҳокисорликдир. Пешонам сенинг қўлингдадир! –деган сўзи, ҳукминг менинг устимда жорий деган маънодар киноядир. Менинг устимда қилган қазоинг адолатдир. Яъни адолат сенинг сифатинг бўлганлиги учун, фақатгина адолат билан ҳукм қиласан. Адолатнинг асл маъноси эса ҳар нарсани ўз ўрнига қўймоқдир. Зулм эса унинг зидди бўлиб қўйиш лозим бўлган ўриндан бошқа ўринга қўймоқдир. Дуо одобларидан банда агар дуо қилмоқчи бўлса аввало ўзининг қул эканлигини изҳор этади, чунки бундай ҳол дуони ижобат бўлиши учун асосий сабаблардан бири бўлади. Оллоҳ таоло карим меҳрибон зотдир, агар банда унга ўзини ҳокисор қилиб дуосида ёлвориб тиланар экан, албатта унинг дуосини ижобат қилади . Дуонинг охирида Оллоҳ таолонинг исмларини васила қилиб ҳожатини сўрайди. У исмлар билан Оллоҳ таоло ўзини номлаганми ёки китобида нозил қилганми ёки қайсидир Пайғамбарга билдирганми ёки бандаларидан кимгадир билдирганми ёки ҳеч кимга билдирмай уни ғайб илмида сақлаб олиб, уни ўзидан бошқа биров билмайдиган бўладими, хуллас барча исмларини васила қилиб банда ҳожатини ўташини тилайди. Қуръонни банданинг қалбига баҳор қилиб бериши яъни қалбига хурсандчилик киритгувчи балки шодликни аритмайдиган бўлишидир. Киши баҳорда бошқа фаслларга қараганда очилиб сочилиб, шоду хуррам бўлади ва ғаму ғуссалардан қутулади. Чунки юракнинг ёзилиши сабаб инсондан сиқилишлар кетади. Қалбнинг нурафшон бўлиши ҳам унинг ёзилишига боғлиқдир. Кейин эса бутун хафачилигини кетказишини сўрайди. Бошқа ривоятларда келишича ҳадиснинг охирида агар шундай дуо қилса, Оллоҳ таоло унинг барча хафачилигини кетказади ва унинг ўрнига хурсандчиликлар ато қилади! –деб Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар .

2

Маъноси: Парвардигоро! Менга ташвишу маҳзунликдан, ожизликдан, ялқовликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзни кўпайиб кетиши ва кишиларни нг менга ғолиб бўлишларидан паноҳ беришингни тилайман . Изоҳ: Имоми Бухорийнинг Саҳиҳ ҳадислар тўплами да Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтадиларки: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Толҳага хайбарга бормоқчиман менга йўлда хизмат қиладиган болалардан ахтариб кўрчи! –дедилар. Абу Толҳа мени маркабга мингаштириб олдилар. Ўшанда мен балоғат ёшига яқинлашиб қолган эдим. Кейин Пайғамбар алайҳисссаломга хизмат қилиб йўлга чиқдим. У зот қачон бир ерга тўхтасалар ўша ерда мана бундай дер эдилар: اللَّهُمَّ إِنِّى أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ ، وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ ، وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ ، وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ Мен уни у зотдан кўп эшитардим . Уламолар ҳадиснинг шарҳида айтадиларки: Қарзнинг кўпайиб кетишидан мақсад эгаси қистаб келиб турган ва тўлашга ҳеч қандай моли бўлмаган пайтлардир. Оллоҳ ўзи асрасин! Баъзилари айтадиларки: Агар қарз ғами қалбга кирса ақлдан ҳам анча мунчасини йўқотади . Эркакларнинг ғолиб бўлиши эса уларнинг унга бўлган қаттиқлик ва қўрслик қилишларидир. Кўпинча улар яъни қарз бериб кейин қўполлик қиладиганлар золим кишилар бўладилар . Оллоҳ асрасин! Кирмоний айтадиларки: Бу дуо Жавомиул Калим остига дохилдир. Чунки разолатнинг турлари учта бўлиб, улар нафсоний, баданий ва хорижийдир. Нафсоний разолат инсоннинг қувватига қараб ҳаракат қилади. У ҳам уч турли бўлади: Ақлий, ғазабий ва шаҳвонийдир. Ғам-ғуссалар ақлийсига тааллуқли. Қўрқоқлик эса ғазабийсига таааллуқли. Бахиллик эса шаҳвонийсига таааллуқли. Ожизлик ва дангасалик баданийсига таааллуқли. Ғолиблик қаҳр эса хорижийсига таааллуқлидир. Бу дуо бу турларнинг барчасидан паноҳ сўрашни ўз ичига олади . Шунинг учун ҳам бу дуо Жавомиул Калим деб аталишига лойиқдир .

Zaker copied