Уйқусида чўчиб кетиб, ваҳима босган киши ўқийдиган дуо.

1

Маъноси: Оллоҳнинг мукаммал калималари ила унинг ғазабидан, азобидан, бандаларининг ёмонлигидан ва шайтонларнинг васвасаларидан ва шайтонларни менга келишларидан паноҳ тилайман . Изоҳ: Имом Молик Мувотто ларида ривоят қилишларича, Холид ибн Валид Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга мен уйқумда қўрқаман! -дедилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай дегин! -деб шу дуони ўргатган эканлар. Имом Аҳмаднинг Муснад ларида Валид ибн Валид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот Пайғамбар алайҳиссаломга мен қўрқув сезаман! -дедилар. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом унга агар жойингга ётсанг! -деб сўнг мана шу дуони таълим қилдилар. Кейин эса Шайтон сенга ҳеч зарар бера олмайди ва яқин ҳам келмайди! -дедилар. Амр инб Шуайб оталаридан, у киши боболаридан ривоят қиладилар, айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бизларга уйқу вақтида чўчисак нима дейишимиз кераклигини таълим қилардилар! -деб сўнг шу дуони зикр қилдилар. Яна бошқа бир ривоятда шу дуони ўқиганларга шайтонлар асло зарар бера олмайди! -деб марҳамат қилганлар. Имоми Термизий Сунан ларида ривоят қилишларича, Абдуллоҳ ибн Амр бу дуони фарзандларидан балоғатга етганларига талқин қилар эканлар. Ҳали балоғатга етмаганларига эса бу дуони қоғозга ёзиб, бўйнига илиб қўяр эканлар.

Zaker copied