Маъноси: Парвардигоро! ўзинга ҳамдлар бўлсинки, сен бу либосни менга кийдирдинг. Мен сендан унинг яхшилигини ва унга қилинган яхшиликни сўрайман ва сендан унинг ёмонлигини ва унга қилинган ёмонлигидан паноҳ тилайман . Изоҳ: Кийим неъматига ҳамд айтгандан сўнг, Оллоҳ таолодан у кийимдан унумли фойдаланишни тиланади, яъни авратларни беркитиши, совуқ ва иссиқдан сақлаши каби бир қанча хайрия ишларга ишлатишни кўзда тутилади. Кейин эса бу кийимни ёмон йўлларга ишлатишдан паноҳ беришини умид қилинади. Кибру ҳаво, фахр-ғурур йўлида безанишлар маъсиятлар жумласидандир! -дейди ҳадисни шарҳловчи уламолар.