Ухлашдан аввал ўқиладиган дуолар.

1

جسده](يفعل ذلك ثلاث مرات) Ухлашдан аввал икки қўлини дуо қилаётган кишидек очади. Кейин эса бисмиллоҳни айтиб, ушбу сураларни қулҳуваллоҳу аҳадни, қулъаузу бироббил фалақни ва қулъаузу бироббиннасни ўқийди. Сўнг икки кафтига нафх уриб, кейин бу икки қўлини бош, юз ва олди тарафидан бошлаб, баданига қўли етганича суртади. Шу тарзда уч бор такрорлайди. Сўнг бақара сурасидаги оятал курсийни ва суранинг охиридаги аманар-росул оятини ўқийди.

2

Бу оятал курсийнинг маъноси аввалда ўтди.

3

Маъноси: 285. Пайғамбар ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага иймон келтирди ва мўминлар (ҳам иймон келтирдилар). Оллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига иймон келтирган ҳар бир киши (айтди): «Унинг пайғамбарларидан бирон кишини ажратиб қўймаймиз». Ва «Эшитдик ва итоат этдик. Парвардигоро, гуноҳларимизни мағфират қилишингни сўраймиз. Ва фақат Ўзингга қайтажакмиз», дедилар. 286. Оллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди. (ҳар кимнинг) қилган (яхши) амали ўзи учундир ва (ёмон) амали ҳам ўзининг бўйнигадир. Парвардигоро, агар унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни азобингга гирифтор айлама! Парвардигоро, бизларнинг зиммамизга биздан илгари ўтганларнинг буйинларига қўйган юкингни юклама! Парвардигоро, бизларни тоқатимиз етмайдиган нарсага зўрлама! Бизларни афв эт, (гуноҳларимизни) мағфират қил, (ҳолимизга) раҳм айла! Ўзинг хожамизсан! Бас, бу кофир қавм устига Ўзинг бизни ғолиб қил!

4

Маъноси: Сенинг исминг ила ёнимни қўйдим. Ва уни сенинг номинг ила кўтараман. –яъни уйғонаман- Агар жонимни ушлаб қолсанг, -руҳимни жасадимга қайтармасанг- ўзинг раҳм айла! Агар уни қўйиб юборсанг, -жонимни қайтариб берсанг- уни солиҳ бандаларингни ҳимоя қиладиган нарса билан асрагин . Изоҳ: Пайғамбар алайҳиссалом бошқа ривоятларда саҳобаларнинг бирига шу ҳадиснинг авваллида тўшагингни қоқиб ол, чунки тўшагингда нима нарсалар борлигини билмайсан деб, сўнг ушбу дуони таълим қилган эканлар. Мулла Али қори Мушкотул Масобиҳ нинг шарҳи Мирқотул Мафотиҳ да Тоййибийнинг бу ҳадисга қилган шарҳларини келтирадилар. Тоййибий айтадиларки: Тўшакда нима нарса борлигини билмайсан! -деган сўзлари тупроқ, тош, ҳашаротлар каби зарар берадиган нарсалардан ҳазарда бўлиш учун огоҳ этишларидир . Имоми Нававийдан ҳам нақл қилишларича у зот шундай марҳамат қиладилар: Бунинг маъноси тўшагига ётишидан аввал уни қоқиб олиши мустаҳаб бўлади. Чунки унинг ичида илон, чаён каби заҳарли ҳашаротлар кириб олган бўлиши мумкин, у уларни билмай ётиб олса, албатта зарар бериши муқаррар. Изорини бир четини ушлаб, изори билан тўшагини қоқсин яъни қўлини ҳам эҳтиёт қилмоғи лозим. Кейин эса ривоят қилинган дуони ўқисин.

5

Маъноси: Илоҳим! сен менинг жонимни –яъни мени- яратдинг! Ва сен уни вафот эттирасан. Нафсимнинг ўлими ҳам ҳаёти ҳам сенгадир –яъни сенинг қўлингдадир- Агар унга умр ато қилсанг, уни ўзинг асра! Агар уни вафот эттирсанг, уни мағфират этгин. Илоҳим! мен сендан офият сўрайман . Изоҳ: Бу ҳадиснинг шарҳида уламолар шундай марҳамат қиладилар: Нафсим, яъни руҳимни яратдинг. Уни ўлдириш ва қайта тирилтириш ҳам сенинг қўлингда, бунга сендан ўзга ҳеч ким қодир эмас. Сен ўлдиргувчи ва тирилтиргувчи ва ҳамма нарсага қодир зотсан. Агар жонимни ўлдирмай яна умр берган бўлсанг, уни ҳар қандай офату балолардан асрагин. Агар жонимни баданимдан жудо қилсанг, ўзинг мағфират қил. Сендангина офиятни сўрайман. Офият Оллоҳ таоло бандасини ҳар қандай касаллигу балолардан асраши демакдир.

6

Бу дуони уч марта ўқилади. Маъноси: Парвардигоро! Мени, бандаларингни қайта тирилтирадиган кунда азобу уқубатингдан асрагин . Изоҳ: Абу Довуд ва Насоиийнинг Сунан ларида Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у онамиз айтадиларки: Агар Пайғамбар алайҳиссалом ухламоқчи бўлсалар, ўнг қўлларини ўнг яноқлари остига олардилар, сўнг ушбу дуони уч марта такрор этардилар .

7

Эй Илоҳим! сенинг исминг ила ўламан –яъни ухлайман- ва сенинг исминг ила тириламан. –яъни уйғонаман!. Изоҳ: Уламолар айтадиларки: Мўъмин киши ухлашидан аввал гўё ўзини ўлимга кириб кетаётгандек ҳис қилиб, барча гуноҳлардан тавба қилган ҳолда таҳоратли бўлиб, зикрлар қилиб, юзини худди қабрда қиблага юзлангандек юзлатиб, ўнг тарафи билан ён бошлаб ётмоқлиги лозим .

8

Маъноси: Эй! Илоҳим! Етти осмонлару, буюк аршнинг ва бизларнинг Раббимиз! Ҳамда ҳамма нарсанинг Раббиси! Дону дунни ёриб, ундирувчиси! Таврот, Инжил ва фурқонни нозил қилгувчиси! Мен сендан менга ҳамма нарсанинг ёмонлигидан паноҳ беришингни илтижо қиламан! Сен ҳамма нарсанинг пешонасидан тутгувчидирсан! Эй Илоҳим! Сен аввалсанки, сендан аввал ҳеч нарса бўлмаган. Сен охирсанки, сендан кейин ҳеч нарса йўқ! сен зоҳирсан, сендан устун ҳам ҳеч нарса йўқ, сен ботинсан, сендан остда ҳеч нарса йўқ. Бизларнинг қарзларимизни ўзинг адо эт! Ва бизларни камбағалликдан озод қил .

9

Субҳаналлоҳни ўттиз уч марта, алҳамдулиллаҳни ўттиз уч марта, Оллоҳ акбарни эса ўттиз тўрт марта айтади. Изоҳ: Саҳиҳул Муслимда ва бошқа ҳадис тўплам китобларида ҳам ривоят қилинишича Фотима онамиз Мусулмонлар кўп ерларни фатҳ қилиб қўлларида қуллардан иборат бўлган хизматчилар кўпайиб қолганда, Али розияллоҳу анҳуни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан хизматчи талаб қилиб у зотнинг ҳузурларига жўнатган эдилар. Чунки Фотима онамиз Пайғамбардек зотнинг қизи бўлсаларда, ҳеч қандай хизматкорлари бўлмаган эди, шунинг учун ўз қўллари билан буғдойни тегирмонда янчар эдилар. Ҳатто бундай ишларни кўп қилганликларидан қўллари ҳам ёрилиб кетган эди. Бир кеча Пайғамбар алайҳиссалом қизлари Фотима розияллоҳу анҳонинг уйларига кириб келдилар. Фотима онамиз турмуш ўртоғи Али розияллоҳу анҳу билан эндигина тўшакларига ётган эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом уларнинг олдиларига келганларида у икковилари ўринларидан турмоқчи бўлдилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қимирламанглар! –деб уларнинг ўрталарига ўтирдилар. Сўнг мен сизларга ходимдан ҳам яхшироқ нарсани бераман! -дедилар. Кейин айтдиларки: Агар тўшакларингизга ётсангизлар, ўттиз уч марта субҳаналлоҳ, ўттиз уч марта алҳамдулиллаҳ, ўттиз тўрт марта Аллоҳу акбар –бошқа бир ривоятда ўттиз уч марта Аллоҳу акбар- дейсизлар! Манашу сизларга ходимлардан афзалдир . Ривоят қилишларича Али розияллоҳу анҳу бу дуони асло ташламаган эканлар, ҳатто катта, оғир жангларда Жамал ва Сиффин каби маъракаларда ҳам ушбу тасбеҳ, ҳамд ва такбирларни айтишни қўймаган эканлар. Чунки бу дуо бандага дунё машаққатларидан оро бағишлайди. Камбағалликка чек қўяди. Охиратда эса ҳасанотлар тарозусини оғир қилади.

10

Маъноси: Бизларни таомлантириб, суғорган ва бизларга жой бериб, ҳар ишимизда мададкор бўлган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Қанча-қанчалар борки, уларни жой билан таъминловчи ва ҳар ишларида мададкор бўлувчи ҳомий йўқ . Изоҳ: Бу ҳадисни Имоми Муслим Саҳиҳ ларида Абу Довуд Сунан ларида ривоят қилганлар. Уламолар бу ҳадиснинг шарҳида шундай марҳамат қиладилар: Бизларга ризқ бериб ва уни истеъмол қилишга имкон яратган ва бизларни бу неъматлардан фойдалантирган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ва осмондан сувлар нозил қилиб, ердан булоқлар чиқариб, бизларни суғорган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ҳамма ёмонликдан асраб бизларга иссиқ ва совуқдан сақлайдиган, бизлар учун бошпана масканлар таёрлаган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин! Бу неъматлар барчаси фақатгина Оллоҳ таолонинг ўзидандир.

11

Маъноси: Парвардигоро! Эй ғайб ва ошкорни билгувчи! еру осмонларни яратгувчиси! ҳамма нарсанинг Раббиси ва подшоси! Гувоҳлик бераманки, сендан ўзга илоҳ йўқдир! Мен нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигидан ва у мени ширкка йўллашидан ёки -унинг тузоғига тушиб қолишдан- паноҳ беришингни илтижо қиламан. Ўзимга, ёки биронта мусулмонга ёмонлик қилиб қўйишимдан ҳам паноҳ беришингни тилайман . Изоҳ: Имоми Бухорийнинг Халқу Афъолил Ибод -деб атаган китобларида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар, у зот айтадиларки: Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломга ё Росулуллоҳ саллаллоҳ алайҳи васаллам! менга бир нарсани ўргатсангиз! мен уни тонг оттирганимда ҳам кеч киритганимда ҳам ўқиб юрсам! -дедилар. Шунда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дегин деб шу дуони айтишни васият қилдилар. Сўнг бу дуони тонг оттирганингда ҳам ўқи, кеч киритсанг ҳам ўқи ва тўшагингга ётганингда ҳам ўқигин! –дедилар.

12

Сажда ва мулк яъни таборак сураларини ўқийди. Изоҳ: Доримий, Термизий, Ибн Мардавайҳи Товусдан ривоят қилишган ҳадисда бу икки сурани қуръондаги барча суралардан олтмиш баробар афзаллигини баён қилганлар. Ибн Умардан бу икки сура қуръондаги суралардан олтмиш даража афзал! -деган лафз билан ривоят қилинган. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Жобир айтадиларки: Пайғамбар алайҳиссалом бу икки сурани ўқимасдан аввал ухламас эдилар .

13

Маъноси: Эй Илоҳим! мен ўзимни сенга таслим қилдим. Ишимни сенга топширдим. Юзимни сенга юзлатдим.-Савобингни умид қилиб, азобингдан қўрқиб- Сенга суяндим. Сенинг –ғазабингдан паноҳ топиш ва илтижо қилиш ҳам- фақат ўзингга қайтиш иладир. Сен нозил қилган китобга ва сен юборган пайғамбарга иймон келтирдим . Изоҳ: Баро ибн Озибдан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом бир кишига агар жойинга ётмоқчи бўлсанг, ушбу дуони ўқигин! -деб васият қиладилар. Кейин эса агар бу дуони ўқиб ётсанг! сўнг ўша кеча вафот қилсанг! фитратда –яъни ислом динида вафот қилган бўласан! –дедилар.

Zaker copied